Ҳизбуллоҳ Бош котибининг Ал-Ақсо тўфони амалиёти хусусидаги нутқининг муҳим жиҳатлари
Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракати Бош котиби араб давлатлариниг ишғолчи сионистик режимнинг жиноятларига нисбатан жим туришларини танқид қилиб, Ал-Ақсо тўфони амалиётининг тўлиқ Фаластин ва Фаластин халқи ва даъвати учун амалга оширилганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз Ал-Ақсо тўфони операцияси бошланганидан бери /7 октярбь/ бу секторда шаҳид бўлганлар сони 9 минг 300 кишига етди. Жароҳатланганлар сони 24 минг кишидан ошган. Ҳизбуллоҳ ҳаракати Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ кеча 2023 йил 3-ноябрь куни ўз нутқида Ал-Ақсо тўфони амалиёти ва сионистик режим жиноянтлари ҳамда Ғарб ва араб давлатларининг ҳатти-ҳаракатлари ҳақида гапирди.
Ҳизбуллоҳ Бош котибининг нутқидаги биринчи масала ва нуқта эса Ал-Ақсо тўфони амалиётининг бутунлай Фаластин характерига эга эканлиги ва бошқа қаршилик ўқлари иштирокчиларидан ҳеч бири у операциядан хабарлари йўқлигини таъкидлаш эди.
Ҳизбуллоҳ Бош котиби Ал-Ақсо тўфони амалиёти ва бу ҳақда ҳеч кимнинг билмагани бу амалиёт бутунлай Фаластин халқи ва унинг мақсади учун эканлигини ва минтақавий ва халқаро муаммоларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини исботлади деб айтди. У сўзларининг бошқа қисмида буюк Ал-Ақсо тўфони амалиётининг қарори ҳам, амалга оширилиги ҳам 100 фоиз фаластинликлар томонидан бўлган ва унинг режалари ҳаммадан ҳатто Ғазо бўлгасидаги қаршилик гуруҳлардан ҳам яширинган эди. Бу амалиётнинг тўлиқ махфийлиги ажабланиш элементи билан мувафақиятни таъминлади.
Бошқа нуқтаси эса сионисстларнинг 75 йилдан бери давом этаётган жиноятлариинг натижаси Ал-Ақсо тўфони операцияси бўлгани эди. Бироқ Фаластин халқи азоб -уқубатларига ўрганиб қолганди, экстремистик Исроил режими томонидан зўравонликнинг кучайиши Ғазодаги вазиятни янада қийинлаштирди. Бошқа томондан халқаро ҳамжамияти ва минтақа давлатларининг пассивлиги ҳам фаластинликларнинг ҳар қандай халқаро ёрдамдан умидини узиб Ал-Ақсо тўфони ҳам амалиётнини амалга оширишга сабаб бўлди.
3 -нуқта эса Эрон Ислом республикаси билан қаршилик гуруҳлари ўртасидаги алоқалар ҳақидаги тарғиботларга зид бўлиб баъзилар қаршилик гуруҳлари Эроннинг хабарисиз ҳаракат қилмаслигини иддао қилишди деб маълум қилди. У шунингдек Ал-Ақсо тўфони операциясида содир бўлган воқеа Эроннинг қаршилик гуруҳлари устида ҳеч қандай қўриқчи йўқлигини ва ҳақиқий қарор қабул қилувчилар қаршилик етакчилари ва уларнинг жангчилари эканлигини кўрсатди деб таъкидлади. Ал-Ақсо тўфоин операцияси ҳам ҲАМОС кучлари томонидан амалга оширилган ҳаракатлардан биридир ва Эрон Ислом республикаси ҳам бу ҳақда билмаган.
4 нуқта ҳам - бу сионистик режим, АҚШ ва Европа давлатларининг ёрами билан Ал-Ақсо тўфонидаги мағлубиятининг шиддатлилигини камайтиришга уринмоқда. Аммо ҳақиқат шундаки Ал-Ақсо тўфони амалиёти бу режимнинг заифлигини ва уни ҳаққатан ҳам ўргимчаклар уйидан ҳам заифроқ эканини кўрсатди. АҚШ режими ва унинг президенти, вазирлари ва генераллари бу режимни сақлаб қолишга шошилдилар. Бир оз онгини тиклаб оёққа турғизиш учун қалтираётган режимга ёрдам бера бошладиларр. Аммо ҳозиргача бу режим ташаббусни ўз зиммасига олмади. АҚШнинг сионистик режимни қучоқлашдаги бу шошқалоқлиги бу режимнинг заифлигини яққол намоён этди.
5-нуқта эса араб давлатларини танқид қилиши эди. Сионистик режим Ғазо халқини қирғин қилиб геноцид қиляпти. Шаҳидарнинг аксрияти аёллар, болалар ва тинч аҳолидир.
Ливан Ҳизбуллоҳ Бош котибининг таъбири билан айтганда ҳеч қандай содир этилаётган жиноятлар чексиздир ва Исроил режими маҳаллаларни бутунлай вайрон қилди. Бироқ араб давлатлари Ғазо секториниг мазлум халқини қўллаб-қувватлаш учун жидидй ҳаракат қилмади ва режим жиноятарини фақат оғзаки қоралади деб аниқлик киритди.
Сайид Ҳасан Насруллоҳ сўзларининг бошқа қисмида араб давлатларининг ҳаракатсизлигига тўхталиб, Ғазо секторига қарши тажовузларини тўхтатиш учун ҳаракат қилишингиз керак қоралаш етарли эмас ва алоқаларни узиб элчиларингизни чақириб олишинигиз керак. Исроилга экспорт қилишни тўхатинг. Рафаҳ ўтиш постини очишга кучингиз йўқ-ми? деб эслатди.
Сўнгги нуқта эса шудирки Ливан қаршилик кучлари охирги 4 ҳафта ичида сионистлар билан урушда Фаластин қаршиликларига ёрдам берди ва бу ёрдам давом этади. Сионистик режим ҳарбий кучларининг шимолий жабҳада иштирок этиши бу режим консентрациясининг катта қисмининг шимолий ҳудудда бўлишига сабаб бўлди ва бу ҳам Фаластин қаршилик гуруҳларига катта ёрдам бўлди.