Сионистик режимнинг Ғазога қарши ядровий таҳдидига муносабатлар
-
Сионистик режимнинг Ғазога қарши ядровий таҳдидига муносабатлар
Сионистик режим вазирлар маҳкамаси аъзосининг Ғазо халқига қарши атом бомбаси ишлатиш таҳдиди бу режимнинг шафқатсиз ва ғайриинсоний эканлигини яна бир бор исботлади.
Нетаняху кабинетидаги сионистик режим мероси вазири Амикҳаи Элияҳу (Утсама яҳудийлар партияси аъзоси) Ғазони атом бомбаси билан бомбардимон қилишга чақирди. Бир теледастурда чиқиш қилган Элияҳу сионистик режим томонидан ғазоликларни ўлдирганини тан олиб, зарбаларнинг 60 фоизи ҲАМАСга қарши эканлигини айтди ва атом бомбаларидан фойдаланиш Ғазога тобора қаттиқроқ зарба бериш усулларидан бири эканлигини айтди.
Аввалроқ, сионистик парламентнинг собиқ аъзоси Моше Виглин ҳам Ғазога қарши атом бомбаларини қўллашга чақирган эди. У "зўравон қасос" сарлавҳали твитида шундай ёзган:Жеричо ракетаси! Жеричо ракетаси Стратегик огоҳлантириш. Ғазога қуруқликдаги қўшинларни юбориш ҳақида ўйлашдан олдин. Қиёмат қуроли. Бу менинг фикрим”. Жерича ракетаси ядровий каллакни олиб юришга қодир қитъалараро баллистик ракета бўлиб, унинг масофаси тахминан 6500 км.
Ҳозирги вазир ва сионистик режим парламентининг собиқ аъзоси сионистик режим тўрт ҳафта ичида Ғазога ташлаган бомбаларнинг умумий сони Америка Иккинчи жаҳон урушид Япония шаҳарларига ташлаган иккита атом бомбаси кучига тенг бўлган бир вазиятда Ғазони атом бомбалари билан таҳдид қилмоқда.
Ҳозиргача Ғазонинг ўн мингга яқин ҳимоясиз аҳолиси бомбардимон остида шаҳид бўлди ва уларнинг учдан биридан ортиғи фақат болалардир. Ҳозиргача 27 мингга яқин одам жароҳатланган. Бу режим тинч аҳолига нисбатан номутаносиб ҳужумлар ва тажовузлар билан бир қаторда фосфор бомбаси каби тақиқланган қуроллардан ҳам фойдаланган. Бироқ сионист вазир Ғазо аҳлини “нацистлар” деб атайди ва ҳатто бутун Ғазо халқи бу режим билан урушда қатнашган деб ҳисоблайди. Сионистик режим Вазирлар Маҳкамаси вазирининг баёнотлари шу қадар кескин эдики, экстремист ва жаллод сионистик бош вазир Бенямин Нетаняху бунга тоқат қилмади ва дарҳол муносабат билдирди ва унининг вазирлар маҳкамасидаги аъзолигини тўхтатиб, деди:ушбу вазирнинг бу сўзлари ҳақиқатдан ажралиб қолган.

Бир томондан, Нетаняху вазирлар маҳкамасининг баёнотлари сионистик режим ядро қуролига эга бўлиш ваколатига эга эмаслигини ва агар у тобора оғирроқ мағлубиятларга учраса, ундан фойдаланиш имкониятига эга эканлигини кўрсатди. Бошқа томондан, давлат терроризмининг яққол намунаси бўлган бу режимнинг инсоний қадриятларга ишончи йўқ. Шу муносабат билан Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ушбу сионист вазирнинг баёнотларини қоралар экан, таъкидлади:Бу вазирни ишдан бўшатмаслик ва унинг аъзолигини тўхтатиш билан чекланиши сионистик режим вазирлар маҳкамасининг инсоний меъёр ва қадриятларга эътиборсизлигини кўрсатади.
“Исломий жиҳод” ҳаракати ва ҲАМАС ҳам сионист экстремизм вазирининг Ғазо секторида ядровий бомба қўллаш эҳтимоли ҳақидаги баёнотларини қоралади ва буни ушбу режимнинг Фаластин халқига қарши терроризм белгиси сифатида баҳолади. Исломий Жиҳод Ҳаракати эълон қилди:Исроил аста-секин Элияҳу айтганини қилади. Ҳамас ҳаракати ҳам бу борада алоҳида таъкидлади:Босқинчи режим вазирларидан бирининг Ғазога ядро бомбаси ташлаш эҳтимоли ҳақидаги баёнотлари Исроилнинг халқимизга қарши давлат терроризмини кўрсатади.
Якуний нуқта шуки, Ғазо халқига атом бомбасидан фойдаланиш таҳдиди сионистик режимнинг Ғазога қарши урушда ўз мақсадларини олға силжита олмаслигини кўрсатади.