Ғазога қарши кенг кўламли урушни давом эттиши ва бошқа жабҳаларни фаоллашиши
Сионистик режим армиясининг Ғазога тўла ҳужумлари чоғида барча халқаро тамойиллар ва қонунлар, жумладан, уруш қонунлари ҳам ҳар томонлама поймол қилинди ва бу режим кенг кўламли ҳарбий жиноятлар содир этди ва Ғарбнинг босди-босди қилиши ва Американинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши ҳам бу режимни ҳужум ва жиноятларини давом эттиришга ундади.
Бу ҳужумлар давомида аксарияти болалар бўлган 11 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди, 30 мингга яқини яраланди. Асосий тиббий имкониятлари йўқлиги сабабли улардан кўпини сақлаб қолишга умид йўқ, Ғазодаги жами 2 миллион 300 минг аҳолидан 1 миллион 400 минг киши бошқа жойга кўчирилди. Албатта, бу ҳолатга ҳеч бир инсон бефарқ қола олмайди.
Айни пайтда, Ғазо уруши олдидан қаршилик ҳаракатининг турли аъзолари ҳам Фаластин халқи билан бирга эдилар ва энди улар янги вазиятда ўзларини янада масъулиятли ҳис қилмоқдалар ва уруш бошидан буён турли йўллар билан Ғазо ва Фаластин халқи билан бирдамликларини кўрсатдилар.
АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин мамлакатнинг Сурия шарқида қаршилик кўрсатиш ҳаракатига яқин бўлган гуруҳлар нишонларига ҳаво ҳужумини эълон қилганидан бир соат ўтиб, Ал-Маядеен тармоғи даладаги манбага таяниб, АҚШнинг Конико нефть конидаги ҳарбий базаси нишонга олингани ҳақида хабар берди.
Ливандаги Ал-Маядеен тармоғи манбаларига кўра, бу ҳужум Американинг Ал-Маядин ва Ал-Букамал шаҳарларидаги ҳудудларга ҳужумига жавобан амалга оширилган ва ҳудуддаги халқ қаршиликлари 15 та ракета ушбу база томон отган ва кучли портлашларга сабаб бўлган. Олинган маълумотларга кўра, АҚШ ҳарбий базасига илғор Град ракеталари билан ҳужум қилинган. Ўтган ҳафта Ироқ Исломий қаршилик гуруҳи баёнот бериб, Конико газ конидаги АҚШ ҳарбий базасига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Пентагоннинг расмий баёнотига кўра, “охирги 20 кун ичида ҳужумлар сони қарийб 40 баробарга ошган”. АҚШ расмийларининг якшанба куни маълум қилишича, вертолёт Ўрта ер денгизига қулаши оқибатида беш нафар АҚШ махсус амалиёт кучлари жума куни машғулотлар пайтида ҳалок бўлган. Америка қўмондонлигининг Европадаги штаб-квартираси ушбу ҳодисадан сўнг дарҳол қидирув-қутқарув ишлари бошланганини, воқеа сабабларини ўрганиш давом этаётганини маълум қилди.
Ғазо уруши бошланганидан бери АҚШ Ғазо уруши авж олиб кетмаслигини таъминлаш учун Ўртаер денгизининг шарқий қисмига иккита самолёт ташувчи - Форд ва Эйзенхауерни қўллаб-қувватловчи кемалар ва ўнлаб вертолётлар ва самолётлар юборди.
Бошқа томондан, шимолий жабҳа Ғазо урушининг бошиданоқ фаол бўлиб, сионистик режим армиясининг бир неча ҳарбий бўлинмаларини бошқа томонга йўналтириш орқали сионист режимнинг Ғазога қарши барча кучларини сафарбар қилишига тўсқинлик қилди.
Шу муносабат билан Ливан исломий қаршилик ҳаракати якшанба куни баёнот бериб, “Дуфиф” казармаси яқинида сионистик режим бульдозерини бошқариладиган ракеталар билан нишонга олиб, йўқ қилганини маълум қилди.
Ливан исломий қаршилик ҳаракати баёнотида шундай дейилади:Бу операцияда бу бульдозернинг йўловчиси ҳалок бўлди ва унинг ёнида жойлашган бир қанча Исроил аскари ҳам ҳалок бўлди ёки яраланди.
Саййид Ҳасан Насруллоҳ яқиндаги нутқида сионистик режим базаларига қарши Буркан ракеталари қўлланилганини эълон қилди.
Бу ҳолатлар сионистик режим армиясининг Ғазога қарши кенг кўламли урушининг давом этиши билан аста-секин янги жабҳалар очилиб ёки олдинги жабҳалар фаоллашганини кўрсатади. Демак, Ғазо уруши кўламини кенгаймаслиги сионистик режим ва Америка ҳаракатларига боғлиқ.