ноябр 15, 2023 16:39 Asia/Tashkent
  • Ал-Шифа касалхонасини ҳарбий казармага айлантириш ва фаластинликларни Ғазодан чиқариб юборишга уриниш
    Ал-Шифа касалхонасини ҳарбий казармага айлантириш ва фаластинликларни Ғазодан чиқариб юборишга уриниш

Ғазо секторидаги турар-жой ҳудудларини бомбардимон қилиш ва сионистлар ҳарбийларининг ушбу шифохонага ҳужуми туфайли Ал-Шафа касалхонасига ётқизилган бир қанча беморларнинг шаҳид бўлиши Ғазо уруши билан боғлиқ сўнгги аламли хабарлардандир.

Сионистик режим армияси аввал хавфсиз деб эълон қилган ҳудудлар ҳам бомбардимон қилинмоқда. БМТ марказлари ҳам, мактаблар ҳам, касалхоналар ҳам ваҳшиёна бомбардимондан хавфсиз эмас. На ёрдам ходимлари, на ҳамширалар, на журналистлар, на ўқувчилар.

Танклар кўмагида Сионистик режим армияси ал-Шифа касалхонасининг асосий биноларига, жумладан, тез ёрдам бўлими ва махсус жарроҳлик бўлимига ҳужум қилиб, аш-Шифа касалхонасини ҳарбий казармага айлантирди.

Сионистик режимнинг Ғазо секторидаги тажовузи 40 кундирки давом этмоқда. Сионист режим армияси воизи бугун чоршанба куни эрталаб Фаластин қаршиликлари ва ишғолчи кучлар ўртасидаги оғир тўқнашувлар ортидан ишғолчи кучларнинг Ғазо марказининг ғарбий томонида жойлашган аш-Шафа тиббиёт мажмуасига босқин уюштиргани ҳақида хабар берди.

Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби сионист аскарларнинг Ғазодаги Ал-Шафа касалхонасига кириб, бу шифохона ертўласини кўздан кечирганликларини маълум қилди. Улар Ғазодаги ал-Шафа касалхонасининг тиббиёт ходимлари ва беморларини сўроқ қилишмоқда. Ғазодаги Ал-Шифа касалхонаси ташқи дунё билан алоқаси узилган ва у ерга ишғолчи кучлар жойлаштирилган.

Улар Ал-Шафа тиббиёт мажмуасида ҳозир бўлган барча одамлардан у ерга эвакуация қилишга тайёрланишларини сўрашган. Шифокорлар, беморлар ва уларнинг оила аъзолари мажмуа биноларини тарк этишлари сўралган. Чунки улар бу ерда тафтиш ўтказишни хоҳлайдилар. Шафа мажмуасида 1500 тиббиёт ходими ва 7000 га яқин кўчирилганлар бор.

Сионист аскарлар ҳам ушбу мажмуада юзни таниш камералари ва электрон дарвозалар ўрнатган.

Бироқ иброний тилидаги оммавий ахборот воситалари сионист ҳарбийлар шифохона биноси ичида ҳеч қандай қурол ёки исроиллик маҳбусларни топмаганини тан олди.

Сионист режим расмийлари аввалроқ Фаластин қаршилик кучлари Шафа касалхонасидан ўз қароргоҳи ва сионист қуроллари ва асирларини сақлаш жойи сифатида фойдаланишини даъво қилган эди.

Ўтган 40 кун ичида 15 минг фаластинлик шаҳид бўлди, 30 мингга яқин киши жароҳатланди, Ғазодаги биноларнинг 65 фоизи вайрон бўлди.

Ҳозиргача сионист босқинчилар 198 шифокор ва тиббиёт ходимини шаҳид қилди, 55 тез ёрдам машинасини нишонга олди ва 25 касалхонани ишдан чиқарди.

Сионист режим ҳужумлари Ақсо тўфони амалётидан ҳайратга тушганидан кейин бошланган бўлса ҳам, лекин мавжуд далиллар шуни кўрсатадики, бу режим Ал-Ақсо тўфони операциясидан олдин Ғазо билан боғлиқ режалар тузган ва бу ҳужумни фақат бу режаларини амалга ошириш учун баҳона сифатида ишлатган.

Сионистларнинг “Ҳааретз” газетаси сионистик режимнинг жосуслик ва разведка ташкилотлари, жумладан “Моссад” ва “Шабак” фаолиятини назорат қилувчи ташкилотнинг Ғазо аҳлини бошқа жойга кўчириш режаси ҳақида янги ошкор қилинган ҳужжатга асосланиб хабар берди.

Ал-Араби ал-Жадид ўзининг Миср ва Ғарб дипломатик манбаларига таяниб, шундай деди: Режага кўра, Ғазо сектори аҳолисидан бўшатилади; Уларни кўчириш ва қўшни давлатларга жойлаштиришдан сўнг янги режа амалга оширилмоқда.

Янги режа Ғазо аҳолисига кенг кўламли қулайликлар, жумладан Америка ва баъзи Европа ва араб мамлакатларида яшаш ва иш имкониятлари билан таъминлашга асосланган бўлиб, Ғазо шимоли аҳолисига устуворлик берилади.

Сионистик режимнинг Кнессетдаги (парламенти) ҳукмрон коалиция ва мухолифат коалициясининг икки аъзоси Американинг "Валл Стреет Жоурнал" газетасида чоп этилган мақолада Европа давлатларидан ўн минглаб одамларни ушбу ҳудуддан Европага кўчириш режасига рози бўлишни сўради.

"Ликуд" партиясидан Дани Данон ва "Еш Атид" партиясидан Рам Бен Барак "Валл Стреет Жоурнал" газетасида чоп этилган мақолада: агар турли мамлакатлар Ғазодан атиги 10 000 кишилик аҳолини қабул қилса, инқирозни камайтириш учун ёрдам беради.

Сионистик режим Молия вазири Безалел Смотрих Ғазо қочқинларининг дунё мамлакатларига ихтиёрий равишда кўчиб кетишини улар учун тўғри ечим деб ҳисоблади.

Бу ҳолатларнинг барчаси сионистик режим ва Нетаняхунинг экстремист ва ирқчи кабинети Ал-Ақсо тўфони амалиётидан олдин Ғазодан фаластинликларни кўчириш кун тартибида бўлганини кўрсатади. Агар Ғазода буни уддалай олса, Ғарбий Соҳилда ҳам татбиқ этилади ва бу минтақадаги фаластинликлар Иорданияга ўтади.

Ёрлиқ