Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 19-26 ноябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари Ашхободда учрашди
- Ўзбекистон президенти: ҳарбий дронлардан фойдаланиш жуда муҳим
- Халқаро молия институтлари 7 йилда Ўзбекистонга 16 млрд доллар ажратди
- ЖЧ-2026 саралаш. Эрон ва Ўзбекистон учрашуви 2:2 ҳисобидаги дуранг якунланди
-
Ван И Ўзбекистон ТИВ раҳбари билан учрашувида МО давлатларининг ички ишларига ҳар қандай хорижий аралашувни қоралади
- Шавкат Мирзиёев БАА делегациясини қабул қилди
- Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон чемпиони бўлди
- Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашиб музокаралар олиб борди
**
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг кенг кўламли кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ашхобод шаҳрида Туркманистон вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан музокаралар ўтказди.
«Ашхобод шаҳрида Туркманистон вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Суҳбат чоғида мамлакатлар ўртасида ҳар соҳада жадал ривожланиб бораётган икки томонлама муносабатларнинг кенг кўламли кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилган.
Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари 8 ноябр куни Тошкентда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган эди.
**
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятида ҳарбий қисмга ташриф буюрди.
Ўзбекистон президенти, Ўзбекистон Қуролли Кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмга таширф буюрди.
Кун сайтининг хабар қилишича, Мирзиёев ҳарбий қисмда яратилган шароитлар, чегарани қўриқлашда қўлланилаётган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни кўздан кечирди. Бунда учувчисиз учиш аппаратларининг аҳамияти алоҳида таъкидланди, уларни ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.
Қуролли Кучлар салоҳиятини ошириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг шайлиги, замонавий қурол-аслаҳалар, учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Ўзбекистон президентига Туркиянинг Bayraktar TB2 разведка-зарба дрони парвози намойиш этилди.
***
Бу маблағлардан 103 та лойиҳа ишга туширилиб, амалга татбиқ этилган
20 ноябр куни президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ичимлик суви, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларида халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди.
Сўнгги йилларда халқаро молия институтлари кўмагида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг сони ҳам, кўлами ҳам кенгайиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистонда охирги 7 йилда шундай институтлар маблағлари ҳисобидан 16 миллиард доллар ўзлаштирилди. 103 та лойиҳа ишга туширилди.
Буларнинг натижасида 5 миллионга яқин аҳолининг кундалик ҳаёти яхшиланишига таъсир қилган 9 мингта ижтимоий ва инфратузилма иншоотлари қурилди ва таъмирланди. 38 та янги йирик саноат қуввати ишга туширилиб, 6,5 мингта юқори даромадли иш ўрни яратилди.
Шу билан бирга, хорижий инвестициялар ҳисобига, соҳаларга янги технологиялар, замонавий ёндашувлар ҳам кириб келяпти.
Лекин, ҳамма тармоқда ҳам натижадорлик бирдек эмас. Масалан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида жорий йилда 238 миллион доллар халқаро молия институтлари маблағлари ўзлаштирилиши кутилмоқда. Бу мўлжалдан анча кам.
Умуман, сўнгги йилларда соҳага 2,4 миллиард доллар жалб қилиниб, шундан 1,3 миллиард доллари ўзлаштирилган. Лекин кечиккан лойиҳалар ҳам бор. Мисол учун, Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида агрологистика марказлари ташкил этиш кечикмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигида 877 миллион долларлик 11 та лойиҳа мавжуд. Уларнинг аксарияти амалга оширилмоқда. Лекин нефрология ва урология муассасаларини жиҳозлаш, пойтахтимизнинг Яшнобод туманида катталар учун кўп тармоқли тиббиёт маркази қуриш, миллий референс лабораторияси ташкил қилиш лойиҳалари бўйича инвестиция ўзлаштириш бошланмаган.
“Ўзсувтаъминот” тармоғида қиймати 2,1 миллиард долларлик 22 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Шундан 8 та лойиҳанинг ўз вақтида ишга тушмаслиги эҳтимоли бор.
Бу кўп ҳолларда лойиҳа гуруҳлари фаолияти билан боғлиқ экани кўрсатиб ўтилди.
Ўзбекистон раҳбари лойиҳалар бажарилишида вазирларнинг масъулиятини ошириш, ҳар бирини халқаро экспертлар иштирокида муҳокама қилиб бориш ҳамда маблағларни самарали ишлатиш бўйича кўрсатмалар берди.
Мутасаддилар йил якунигача ва 2024 йилда ишларни жадаллаштириб, кечикишларни бартараф этиш, лойиҳаларни сифатли бажариб, натижасини таъминлаш бўйича ахборот берди.
**
Осиё қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон - Эрон миллий термалари учрашуви дурангн ҳисобидаги 22: якунланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, футбол бўйича Эрон миллий термаси ЖЧ-2026 саралаш босқичининг иккинчи ўйинида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан тўқнаш келди ва биринчи бўлимни устунлик билан якунланган бўлса-да аммо мезбонлар билан дуранг ўйнади.
Бугун 2023 йил 21 ноябрь сешанба куни ЖЧ-2026 саралаш босқичининг иккинчи ҳафтасида ўрин олган футбол бўйича Эрон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув Тошкент шаҳрининг Бунёдкор стадионида бўлиб ўтди. Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг ўз ниҳоясига етди.
Эслатиб ўтамизз, Эрон ва Ўзбекистон терма жамаолари Осиё миллатлар кубоги олдидан сўннги расмий ўйинини 2: 2 ҳисобидаги дуранг ўтказди.
***
Хитой ТИВ раҳбари Ван И ўзбекистонлик ҳамкасби Бахтиёр Саидов билан учрашувида Марказий Осиё давлатларининг ички ишларга ҳар қандай хорижий аралашувни қоралади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ван И бу учрашувда ХХР ва Ўзбекистон ўзаро ишончни кучайтиришга чинакам кўп қиралликни қўллаб-қувватлашга глобал бошқарувини ривожлантиришга кўмаклашиши керак деб изоҳлади.
Хитой ТИВ раҳбари Хитой ва Ўзбекистон икки дўст қўшни давлат бўлиб икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳамиша соғлом ва барқарор ривожланиб келган деб изоҳлади.
У шунингдек Пекин ҳукумати ХХР ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарлари стратегик келишувларни илгари суриш, ҳар томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва умумий келажакка эга Хитой ва Ўзбекистон ҳамжамиятини барпо этишда Тошкент билан ҳамкорлик қилишга тайёр деб маълум қилди.
Ван И биргаликда ривожланиш учун ҳаракатлантируви куч яратиш муҳимлигига тўхталиб кибер ва биологик хавфсизлик, трансмиллий уюшган жиноятчилик, террорчилик гуруҳлар ва гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш соҳасида Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорликни кеншгайтиришга чақирди.
Учрашувда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов ҳам икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ишонч ва икки томон ўртасидаги дўстона муносабатлар этиб бораётганини алоҳида баён этар экан, Ўзбекистон Пекиннинг глобал ташаббусларини қўллаб-қувватлайди ва " Ягона Хитой" сиёсатини олқишлайди деб изоҳлади.
Саидов шунингдек Пекиннинг бетараф позициясини ва Фаластин масаласида "икки давлат ечими" режасини илгари сураётганини юқори баҳолади.
Ван И ва Бахтиёр Саидов Хитой ва Ўзбекистон давлат раҳбарлари ўртасидаги келишувларни илгари суриш, стратегик ривожланишни кенгайтириш ва икки давлат ТИВ раҳбарлари ўртасида стратегик мулоқот механизмини йўлга қўйиш бўйича келишиб олдилар.
**
БАА вазири ал-Гаргавий Ўзбекитсон раҳбарига амирликлар президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён ва мамлакат вице-президенти, бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум ҳамда вице-президент Шайх Мансур Ол Наҳаённинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 ноябр куни Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Суҳбатда икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди. Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали алоқалар юқори суръатда ривожланаётгани қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхона ва лойиҳалар сони барқарор ошиб бормоқда.
Қабул қилинган “йўл харитаси” доирасида, шу жумладан давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, бошқарув кадрларини тайёрлаш ва рақамли ҳукуматни ривожлантириш бўйича қўшма дастурлар муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Қарийб мингта семинар, форум ва ўқув курслари ўтказилиб, уларда 2 миллион нафаргача мутахассис малака оширди.
Учрашувда самарали бошқарув, савдо салоҳиятини ривожлантириш, шаҳарлар инфратузилмасини модернизация қилиш, юксак технологиялар, сунъий интеллект ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани тасдиқланди.
**
Ўзбекистонда биринчи жаҳон чемпиони пайдо бўлди, шу кунга қадар кумуш медаллар бор эди.
Ўзбекистонлик Афруза Ҳамдамова Италияда бўлиб ўтаётган шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 14 ёшгача бўлган тоифасида муддатидан аввал жаҳон чемпиони бўлди.
Uzchess каналига кўра, сўнгги тур натижасидан қатъи назар, Афруза чемпионга айланади, чунки унга етиб олиши мумкин бўлган ягона таъқибчиси — қозоғистонлик шахматчини ўзаро ўйинда мағлуб этган.
Мусобақа низомига кўра, очколар тенг келиб қолса, ўзаро ўйинга қаралади. Шу тариқа, Афруза Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасидаги илк жаҳон чемпионига айланди.
Шу кунга қадар ўзбекистонлик шахматчилар Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Баҳора Абдусатторова ўз ёши тоифаларида кумуш медални қўлга киритган эди.
***
Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари икки давлат муносабатларини янада ривожлантириш мақсадида қатор масалалар бўйича келишиб олишди.
Шавкат Мирзиёев Бокуда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашди.
Давлат раҳбарлари музокаралар давомида икки давлат орасида ҳамкорликни юқори суръатда давом эттириш ва тубдан кенгайтириш мақсадида, қатор ишларни амалга оширшга келишиб олишди.
Хусусан:
Озарбайжон президенти 2024 йилда расмий ташриф билан Ўзбекистонга боради;
2024 йил — Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни жадал ривожлантириш йили деб эълон қилинади;
2024 йил учун ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг 10 та янги йўналиши ишлаб чиқилади;