Доллар АҚШнинг глобал савдо урушлари қуролига айланган
(last modified Tue, 28 Nov 2023 14:06:14 GMT )
ноябр 28, 2023 19:06 Asia/Tashkent
  • Доллар АҚШнинг глобал савдо урушлари қуролига айланган
    Доллар АҚШнинг глобал савдо урушлари қуролига айланган

АҚШнинг долларни глобал айирбошлаш ва операцияларда молиявий қурол сифатида фойдаланиши кўплаб давлатларни бу мамлакатнинг мазкур ёндашувларини танқид қилиши ҳамда валюта манбаларини диверсификация қилиш чораларни кўришга олиб келмоқда.

Россия федерацияси ТИВ раҳбари Сергей Лавров АҚШ доллар ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни глобал савдо урушлари учун қурол сифатида ишлатади деб огоҳлантирди. У шунингдек АҚШ ва унинг шериклари /Европа Иттифоқида / иқтисодий ва савдо урушларни олиб бориш каби геосиёсий муҳандислик воситалардан кенг фойдаланмоқда деб қўшимча қилди.

Сергей Лавровнинг баёнотлари сўнги йилларда АҚШ турли мамлакатларга турли сиёсий ва иқтисоидй соҳаларда доллардан инструментал ва ричаг сифатида фойдаланишини кучайтирган пайда эълон қилинган.

Иқтисодий мавзуларда Вашингтон режими бир неча бор компаниялар ва банкларнинг ҳамда халқаро молия тизимининг долларга қарамлигидан бошқаларни ўз хоҳиш-истакларига эргашганига мажбурлаш ёки Вашиннгтонга зид бўлган ссиёсат ва ҳаракатларни олдини олиш учун дастак сифатида фойдаланган.

доллар

 

Бу хусусда эса АҚШнинг Эрон Ислом респубилкаси, Хитой, Россия , Венесуэлла ҳамда ўз сиёсатига тобеъ бўлмаган давлатларга қарши турли кўринишдаги савдо ва санкциялардаги иқтисодий сиёсатига ишора қилиш мумкин.

Украина мамлакатида уруш бошлангач, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россия иқтисодиётига ҳалокатли зарба беришга умид қилиб, турли иқтисоидй  тармоқларга нисбатан санкция қўллади. Йиллар ичида Эрон Ислмо республикаси, Венесуэлла, ва Кубага қарши қўлланган сиёсатнинг давоми дейиш мумкин. Ҳаққатан ҳам АҚШ доллардан фойдаланган ҳолда бу давлатларга қарши иқтисодий уруш бошлашга уринди. Бу эса узоқ муддатда турли давлатларни савдода доллар ўрнини босувчи воситани топишга ва валюта портфелини диверсификация қилишга олиб келадиган масаладир.

Иқтисодий масалалар мутахассиси Пол Крейг Робертс эса Вашингтоннинг молиявий сиёсати активларини мусодара қилиш ва санкциялар жорий қилишга  асосланганлиги ҳақида гапириб АҚШнинг бундай ҳаракати доллар ўрнини бузади деб огоҳлантирди,

Ушбу шартлар дунёнинг кўплаб давлатлари ҳатто АҚШ иттифоқчиларини ҳам валютани диверсификация қилиш ва операцияларда доллар ўрнини босиш ҳақида фикр қилишларига сабабчидир. Ҳозир эса дунё Вашингтон сиёсати ва ҳаракатларига қарши қаршилик шаклланаётганига ҳамда ҳукмрон  халқаро валюта долларга қарамаликни камайтиришга қаратилган доимий ҳаракатларга гувоҳ бўлмоқда.

Сўнгги ойларда эса сезиларли миқдордаги мамлакатлар мустақил тўлов тизимини яратишга долларни тижорат операцияларидан четлаштиришга ҳамда Вашингтоннинг душманона  иқтисодий чоралари таъсирини камайтириш мақсадида бошқа валюталардан фойдаланишга юз келтирмоқда ва бу борада улар касаба уюшмалари ва минтақавий иқтисодий ҳамкорлик гуруҳларини ҳам тузишган. Бу йўлдаги энг аҳамиятли гуруҳлардан бири Россия ва Хитой томонидан асос солинган БРИКС гуруҳидир.

Чоп этилган глобал ҳисоботларга биноан, 1970-йилда  80% атрофида долларнинг жаҳон захиралари улуши 2022 йилда 58 фоиздан камроқ бўлди бу сўнги йигирма йилликдаги энг паст кўрсатчик ҳисобланади.

Мазкур жараён ва тендеция минтақавий иттифочиларни мустаҳкамлаш ва кучайтириш, минатқавий ҳамкорликни ошириш ва юан каби  бошқа валюталар билан савдо қилиш бўйича мамлакталарнинг биргаликдакги ҳаракатларни янада кенгайтирмоқда.