Давлатлар АҚШнинг молиявий босимидан қандай қутулади?
https://parstoday.ir/uz/news/world-i97632-Давлатлар_АҚШнинг_молиявий_босимидан_қандай_қутулади
Британиянинг Financial Times газетаси ўз ҳисоботида мамлакатларнинг АҚШ молиявий босимидан қандай қутулиб қолганини кўриб чиқди.
(last modified 2025-09-06T15:00:35+00:00 )
сентябр 04, 2025 20:54 Asia/Tashkent
  • Давлатлар АҚШнинг молиявий босимидан қандай қутулади?
    Давлатлар АҚШнинг молиявий босимидан қандай қутулади?

Британиянинг Financial Times газетаси ўз ҳисоботида мамлакатларнинг АҚШ молиявий босимидан қандай қутулиб қолганини кўриб чиқди.

Британиянинг  Financial Times газетаси яқинда қуйидагича ёзди: ривожланаётган мамлакатлар доллардаги қарзга бўлган ишончини тобора камайтриб, Хитой юани ва Швецария франки каби паст фоизли валюталарга ўтмода.  Порс тутей сайтининг хабар қилишича, мазкур ўзгаришлар АҚШ Федерал захира тизими томонидан белгиланган фоиз ставкаларининг ошиши ва долларни молияаштиришниг юқори нархидан келиб чиққан босимларга жавобан содир бўлди. Ҳисоботга биноан, Кения, Шри-Ланк ва Панама каби давлатлари ҳукуматларга фиксал босимни юмшатиш ва фавқулодда вазият бюджетларини бошқариш учун доллардаги қарзларнинг бир қисмини арзонроқ валюталарга конвертация қилмоқда. Бу борада   AllianceBernstein инвестиция фирмасининг глобал иқтисодий тадқиқотлар бўйича вице-презиенти Армандо Араминта шундай деди: юқори фоиз ставкалари ва АҚШ ғазначилиги даромадлилиги эгри чиқзиқнинг кескин нишаблиги ривожланаётган мамлакатлар учун доллар молиялаштиришини қийинлаштирди. Фоиз ставкаси фарқи нисбатан паст бўлса ҳам.

Унинг сўзларига кўра, бу давлатлар молиявий босимни камайтириш учун арзонроқ ва барқарарроқ вариантларни қидирмоқда. 

Британиянинг Financial Times газетаси шундай ёзди: Хитой юанига ўтишнинг яна бир қисми " бир камар бир йўл" халқаро дастури билан боғлиқ бўлиб, унга кўра Хитой ривожланаётган мамлакатларга инфратузма лойиҳалар учун катта миқдордаа молиявий ёрдам ажратган. Кения ва Шри-Ланка каби давлатлар доирасидаги қарорларнинг бир қисмини Хитой юани конвертация қилмоқда , чунки долларни молиялаштириш харакатлари сезиларли даражада ошган ва валюталарни алмшатириш учун рағбат кучайган. Коломбодаги  Frontier Research команияси  иқтисодчиси   Thilina Bandavala ҳам Financial Times газетаси билан суҳбатида, молиялашнинг юқори харажати юанга таянишни асосий сабаби бўлиб келади деб айтди.