Гаага суди ҳукми: Фаластин халқи учун адолатни излашининг бурилиш нуқтасидир
(last modified Sun, 28 Jan 2024 11:14:37 GMT )
Январ 28, 2024 16:14 Asia/Tashkent
  • Гаага суди ҳукми: Фаластин халқи учун адолатни излашининг бурилиш нуқтасидир
    Гаага суди ҳукми: Фаластин халқи учун адолатни излашининг бурилиш нуқтасидир

Гаага шаҳридаги Халқаро маҳкама Жанубий Африканинг Ғазо бўлгасидаги геноцид билан боғиқ сионистик режимга қарши шикояти юзасидан дастлабки ҳукмни чиқарди.

Исроил режимининг Ғазо секторига қарши урушнинг 4 -чи ойи ўтиб бормоқда. Ғазо сектори соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам жума кунидаги ҳисоботида 7-октябрь куни босқинчи сионистик режимининг Ғазога қарши тажовузлари натижасидаа фаластинлик шаҳидлар сонини 26 минг 83 киши ва жароҳатланганлар сонини 64 минг 487 кишидан ошганини эълон қилди.

Исроил режимининг Ғазо секторига  қарши жиноянтларини давом этаётгани ва бу ҳудудда содир бўлаётган тажовузлар ортидан Жанубий Африка давлати сионистик режим устидан Гаагадаги Халқаро судга  шикоят қилди.

Фаластин

 

Халқаро суд чиқарган ҳукмида бир қанча муҳим фактлар мавжуд:

Биринчидан-    сионистик режими судда биринчи мағлубиятига учради зероки Халқаро суд бу режимнинг Жанубий Африканинг шикоятини қабул қилмаслик ҳақидаги таклифини рад этди. Халқаро суд шикоятни кўриб чиқиш учун ўз юрисдикциясини эълон қилди ва Жанубий Африка ушбу судда  сиоинстик режимни даъво қилиш ҳуқуқига эга эканлигии ҳам аниқлади. Суд шунингдек Жанубий Арфиканинг ҳисобоботлари асосли эканлиги ва уларни кўриб чиқиш кераклигини  маълум қилди.

Иккинчидан-  Халқаро суд қарор чиқарди ва Жанубий Африка томонидан олиб борилган сионстик режим томонидан фаластинликларни геноцид қилиш ишини кўриб чиқиш ваколатига эга эканлигини ҳам эълон қилди. Халқаро суднинг 17 судиясидан 16 нафари сионистик  режим Ғазодаги геноцид ва жисмоний вайронгарчилик ҳаракатларини тўхтатиши керак деб ҳисоблади. Халқаро суд шунингдек биз ҳозир геноцид содир бўлгани ёки йўқлиги ҳақида ҳукм чиқармайимз аммо геноцид содир бўлиши суд аъзолари учун аниқ. Қолаверса бугунги ҳукмнинг давомида ҳам Фаластин халқи геноцид жиноятидан хавфсиз бўлиш ҳуқуига эга деб айтилган.

Уччинидан:  ҳукмга асосан тўп сионистик режим майдонидадир. Чунки бу режим Ғазо халқининг гуманитар эҳтиёжларини таъминлаш учун зудлик билан зарур чораларни кўриши ҳамда бу режимга одамларга қарши жиноятларни  тўхтатиши учун зарур чораларни кўриши учун  бир ой муҳлат берилган. Исроил режимини Ғазо бўлгсида жиноятларини давом этиши бу режим учун қонуний оқибатларга олиб келиши мумкин.

Тўртинчидан-  сионистик режим БМТ Бош Ассамблеясининг Ғазо секторига қарши жинояти учун кўп марта қораланган, аммо ассамблнянинг қарорлаи мажбурий эмас бироқ Гаагдаги Халқаро сду қарорлари мажбурий ҳисобланади. Шу сабабдан сионистик режим энди қандай жавоб беришини ҳал қилиши тўғри келади.  Бу режим бир ой ичида қўланилган барча вақтинчалик чоралар ҳақила судга ҳисобот бериши керак.

Бешинчидан-   Халқаро суд ҳукми сионистик режим зиммасига халқаро ҳуқуқий мажбуриятларни юклайди аммо уни амалга ошириш механизми мавжуд эмас. Шу сабабдан Исроил режими АҚШ ва Европанинг бир қанча мамлакатлари кўмагида ҳукмини ижро этишидан бош тортиши мумкин. Будан илгари ҳам собиқ АҚШ ҳукумати кўмагида Хавфсизлик Кенгашнинг аҳоли пунктлари қурилишини тўхтатиш тўғрисидаги 2334-сонли резоцияни бажаришдан бош тортгади. Аар Исроил режими суд қарорини бажармаса халқаро тизим ва айниқса унинг ҳуқуқий институтларининг ишончилигиги шубҳа остига олинади.

 

Олтинчидан-  Халқаро суднинг дастлабки ҳукми уруш ҳали ҳам давом этаётган ва унинг тугашидан дарак йўқ пайтда чиқарилганлиги сабаб бу ўзига хос янгилик ва бурилиш нуқтасидир. Жанубий Африка Халқаро маҳкамасининг угҳшбу ҳукмига жавобан: биз Халқаро томонидан сионистик реимга қарши жорий қилинган вақтинчалик чораларни олқишлаймиз. Бу қарор қонун устуворлигининг ҳал қилувчи ғалабаси ва Фаластин халқи учун адолат топишида муҳим босқичдир деб таъкидлади.

ҲАМОС ҳаракати раҳбарларидан бири Сами Абузаҳрий эса Халқаро суднинг Исроил режимининг Ғазо бўлгасидаги жинноятлари в агеноицдига нисбатан чиқарган дастлабки ҳукмини бу режимни изоляция қилиши ва унинг Ғазодаги жиноятларни фош қилиши учун муҳим бир воқеа деб атади.