Эрон Ислом Инқилобининг шаклланиши подкасти /3/
Эрон Ислом Инқилобининг шаклланиши хусусидаги подкастнинг 3 -қисмида 1979 йилги Ислом Иниқлоби ва Эрондаги 1905 йилги Машрута ё ўзи конституцион инқилоб ўртасидаги муносабатларни кўриб чиқамиз.
Ислом Инқилоби ва конституцион инқилоб ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни муҳокама қилишдан олдин Конституцион инқилоб /машрута/ ва нима сабабдан милодий 1905 ва 1906 йилларда содир бўлганлиги, у қандай мақсадларни кўзлагани ва қандай натижаларга эришганлиги ҳақида баъзи фикрларни айтиб ўтган маъқул. Конституцион инқилоб Эрнда тахминан 120 йил олдин содир бўлди. Қажарлар сулоласидан бўлган Носириддиншоҳ ҳукмронлик қилган йилларда Эрон жамиятнинг айрим қисмларида аста -секин норозилик пайдо бўлди.
Бу норозиликларнинг илдизи 3 та масала эди. Биринчидан, золим подшолар халққа йўл қўйган зулм, ҳукмдорлар ва халқ ўртасида мавжуд бўлган камситиш ва адолатсизлик. Иккинчидан, хорижий давлатларнинг айниқса, Россия ва Британия ҳукуматларининг Эроннинг ички ишларига кенг аралашуви ва Эрон ҳукуматининг кўп ва шафқатсиз имтиёзлар олишга ҳаракати. Уччинидан , халқнинг огоҳлик ва билим даражасини ошириш, мамлакатдаги авторитар, золим, адолатсиз аҳволдан хабардор қилиш бир томондан ва Эрон ҳукуматининг хорижий ҳукуматарга қарпмлиги бошқа томондан эди.
Бу сабаблар ва омиллар 20 аср бошларида Эрон халқининг норозиликига сабаб бўлган. Эронликларнинг Носирддиншоҳ ҳукмронлигидан норозиликлари шу даражага етдики, ниҳоят бу подшоҳ Теҳрон- Эроннинг замонавий пойтахти, унинг яқинида жойлашган Рай шаҳридаги Шоҳ Абулазим Ҳасаний зиёратгоҳида намойишчилар ва мухолифларидан бири томондан ўлдирилди. Носириддиншоҳ вафотидан кейин ҳокимият тепасига унинг ўғли Музаффариддиншоҳ келди, аммо Носириддиншоҳнинг 50 йиллик ҳукмронлигидан сўнг янги подшоҳ отасининг ҳокимияти ва соғлиғига эга эмасди ва аста -секин норозиликлар янада кенгроқ ва оммавий бўлиб кетди. Норозиликларнинг бир қисми иқтисодий муаммолардан келиб чиққан бўлса-да, халқ норозиликлари ва талаблари доираси фақат иқтисодий масалалар билан чекланиб олмади. Улар бу иқтисодий муаммоларнинг илдизини ҳукмронликдаги нотўғри бошқарув ва чет эл аралашувига тўғри тушундилар. Россиянинг Эроннинг ички ишларига босимининг кучайиши, хусусан божхона ишларини назорат қилиш ва адолатсизлик, қашшоқлик ва ишончсизликнинг тарқалиши ҳукумат халқ норозилиги ва исёнларига дуч келди. Бу норозиликларни савдогарлар ва диний уламолар қўллаб-қувватладилар. Буюк аллмоалар ва уламоларнинг бу норозиликларни қўллаб-қувватлаши ҳукумат ишини қийинлаштирди аммо ҳукумат таслим бўлмади.
Ҳукуматнинг ўзи оқилона талабларига бўйинсунмаётганини , бош вазирнинг ўша пайтлардаги қайсарлигини кўрган Эрон халқи уламолар ва олимлар билан янада жипслашди ва иш шу даражага етдики, бир қатор уламо ва олимлар ҳукуматнинг ҳатти-ҳаракатига норозилик билдириб, Теҳрон яқинидаги муқаддас қадамжоларидан бири бўлган Абдулазим Ҳасаний зиёратгоҳига ҳижрат қилишди. Эрооннинг замонавий тарихида бу кичик ҳижрат сифатида танилган.
Абдулазим зиёратгоҳидаги таниқли шиа уламоларинг тўпланиши билан одамлар уламоларни ҳукуматга тезда қайтариш учун босиб ўтказдилар.
Кейинчалик руҳонийлар Адолат уйига асос солишди ва руслар номидан Эрон божхона вазири бўлган ва меҳмонлик пайтида шиа руҳонийларини ҳақорат қилган Мисю Науз номи билан машҳур (французча: Josephus Naus) ишдан бўшатилди вава Музафарддиншоҳ бош вазири */садр аъзам/ Айнудавлани ишдан олишнининг шарти сифатида эълон қилишди.
Халқнинг талаби билан ҳукумат уламолар таклифини муқаррар қабул қилди ва шу тариқа халқниг зулм ва золимликка қарши ғалабаси сари илк қадам ташланди. Аммо бу ғалаба узоққа чўзилмади ва ҳукумат ўз зиммасига олган мажбуриятларига содиқ қолмади ва халққа зўравонлик қила бошлади.
Шу боис норозиликларнинг иккинчи тўлқин бошланди. Теҳрондаги одамларнинг норозилик йиғини йўқ қилинди. Уламолар бу ҳаракатга норозилик билдириб бу сафар шиаларнинг саккизинчи имоми- Ҳазрат Имом Ризо/а/нинг синглиси Ҳазрат Маъсума/с.а/ зиёратгоҳи жойлашан Қумга ҳижрат қилишди. Ўз ҳаётлари учун қўрқиб кетган бир гуруҳ одамлар намойишчилар Британия элчихонасига паноҳ топдилар.Намойишчилар ва эътирозчиларининг талаблари асста -секин кенгайиб, конституцион йўналишини топди. Эътирозчиларнинг дастлабки талаби эса суд биноси ташкил бўлган бўлса, аста -секин қонун усутуврлиги, Шўро Кенгаши ташкил этилиши ҳам таъкидланди. Улар ҳукуматнинг ҳатти-ҳаракати қонунга бўйинсунишини хоҳлашарди. Ниҳоят, уларнинг босими остида Музафариддиншоҳ Қажар сулоласи арзачиларининг конституцион талабани қабул қилишга рози бўлди. Шу ариқа 20 асрнинг дастлабки йилларда Эрон халқининг иккинчи норозилик қадами ҳижрий 1285-йил (1906-йил августида) конституцияни шакллантириш ва Миллий мажлисни тузиш учун конституцион фармон чиқаришга олиб келди. Шу тарқа Эрон конституцион инқилоби ғалаба қозонди. Аммо орадан кўп вақт ўтмай, Музафариддиншоҳ вафот этиб унинг мустабид ўғри Муҳаммад Алишоҳ тахтга ўттиргач Миллий мажлис ёпилди. ва яна Эрон халқи устидан зулм ҳукмронилк қилди. Лекин Эроннинг замонавий тарихида кичик зулм даври сифаида танилган Муҳаммадалишоҳ Қажар зулмининг бир йиллик қисқа даври ҳижрий 1288 йилда (1909 yйил июли) Сатторхон ва Боқирхон ва Эроннинг турли ҳудудларидан келган бир қатор констиуциячилар /машрутачилар/ қўғзғолони билан тугади ва конституцион инқилоб қайта тикланди.Эрон конституцион /машрутахохлик/ иккинчи даври ички ва ташқи ўзгаришларниг жазирамасида узоқ давом этмади. Биринчи жаҳон уруши бошланиши ва конституцион тизим тарафдорлари ўртасида ички ихтилофларнинг тарқалиши ва албатта чет элликларнинг аралашуви билан конституцион ғоялари аста-секин унутилди. Қажарлар сулоласининг барҳам топиши ва Паҳлавийлар сулоласининг ҳокимият терпасига келиши учун фикрий, ижтимоий ва сиёсий замин яратилди.
Ҳижрий-шамсий 1304-yйил озар ойи ё милодий ҳисоб билан 1925-йил декабрида Қажарлар сулоласининг қулаши ва ҳижрий-шамсий 1305-йилда (1926-йил май ойи/ Ризошоҳнинг тахта ўттириши Эрон тарихида янги давр бошланди. Унинг асосий ва кўзга кўринган хусусияти ва характери конституцион ғояларини бузиш ва зулмни қайта тиклаш эди.
Паҳлавий режими шоҳлари ота ва ўғил яъни Ризошоҳ ва Муҳаммадризонинг эллик етти йиллик ҳукмронлиги Эронда конституцион ғояларни нобуд бўлишининг ёрқин намунаси бўлди. Ушбу йиллар давомида Эронда бир неча мартадан ташқари сиёсий зулм ҳукмронилк қилди, қонунлар турли йўллар билан бузилди. Миллий кенгаш вакиллари халқнинг ҳақиқий вакиллари эмас эдилар ва улар шоҳнинг қироллик фармойишларини оқлаш учун ҳисоблангадилар. Хусусан 1953-йил аувгустдаги давлат тўнтаришидан кейин Эрондаги ҳукмрон тузум бутунлай АҚШга қарам бўлган авторитар режимга айланди. 1970-йилларнинг дастбалки йилларда шоҳ тузуми ўзининг барқарорлиши ва хавфсизлиги учун энг яхши шароитда халқ ва конституцион --машрута ғоялари ҳимоячилари учун энг оғир аҳволда эди. Ушбу йиллар ичида 1973-йилда араблар ва Исроил режими ўртасидаги уруш таъсирида нефт нархининг сезиларли даражада ошиши билан режимнинг иқтисодий аҳволи жуда қулай эди ва рентер режимнинг энг юқори намунаси ҳисобланарди. Муҳаммадризошоҳ эса бой нефт давомадлари эвазига АҚШ ва сионистик режимдан энг яхши ва илғор ҳарбий ва хавфсизлик техникасини сотиб олди. Режимнинг қарши чиққан ёки уни танқид қилувчи барча сиёсий партиялар ва гуруҳлар тор-мор қилинди. "Растахиз" партияси вакиллари эса шоҳ тузган партия сифатида ҳокимиятнинг асосий позициялилари эгаллаганди. Бундан ташқари шоҳ режими хусусан АҚШ томонидан мисли кўрилмаган халқаро ёрдамга эга бўлди ва бу ёрдам ва бой нефт даромадлари ёрдамида минтақанинг жандармериясига айланди. Шоҳ режими сиёсий зулмни энг юқори даражага олиб чиқди ва СОВОК /Шоҳ режими хавфсизлик ташкилоти/ мамлакат\даги сиёсий ва хавфсизлик ҳолатини тўлиқ назорат қилди. Эроннинг АҚШга қарамлиги барчага маълум ва ажабтовур эди. Ҳатто баъзи муаллифлар буни қўл билан боғлиқ муносабатлар деб аташган. Жамиятдагии синфий тафовут кенг ва чуқур бўлганди. Қайсибир маънода 1905 йилни конституцион иниқлобининг мустақиллик ва эркинлигидан тортиб ижтимоий адолат ва қонун учстуворлигича бўлган барча ғоялари Муҳаммадризошоҳ зулми ва АҚШнинг манманлиги остида тор-мор этилди.
Шундай бир вазиятда 1342- йил хурдод (1963- милодий йил) дан бери режимга ўжар қаршилик тимсол сифатида танилган ва шу сабабли дастлаб Туркияга 1342- йилда Ироққа сургун қилинган Имом Хумайний/ р.а/ яна зулм ва кибрга қарши кураш ҳаракатини ўз зиммамига олди. Имом Хумайний иймон ва қатъий азму қарор билан халқнинг кенг кўламли дастаклари ва ҳимоятларига таяниб, қисқа вақт ичида кураш тўлқинининг энг юқори чўққичига олиб чиқа олди ва ва Муҳаммадризошоҳ режимини тиз чўктирди.
У шунингдек шоҳ тузумининг автократик ва диктатор характерига бевосита ҳужум қилиб Эронда конституцион ғояларпига мос демократик тузум ўрнатишга чақирди. Шоҳ режимининг фаолиятига жавобан Имом Хумайний /р.а/ бу режимнинг мухолифатига зўравонлик ва репрессив муносабатни шубҳа остига қўйиб деди: " Эронни диктатура билан бошқараётган паҳлавийлар оиласи озодлик учун ҳар қандай ҳайқириқ ва диктатурага қарши норозиликни найза билан босди.Ҳар қандай маънода эркинлик одамлардан тортиб олинди. Одамлар ҳеч қандай танлаш ҳуқуқига эга эмас. Нотиқлар ва ёзувчилар ё ўлдирилди ва ёки қамоққа ташланди ва ёки гапириш ва ёзиши тақиқланди. Улар матбуотга фактларни ёзишга тўсқинликга дуч келгани ва бир сўз билан айтганда демократиянинг барча фундаментал асослари мавжуд эмас. Биз исломий ҳукуматнинг барпо этилишини талаб қиламиз токи унинг сояси остида бу амалар ва хиёнатлар барҳам топсин.
Имом Хумайний шунингдек Ризошоҳинг Эронда ҳукумат тепасига келишини конституцион ғоялари ва исломнинг 3 тамойилига зид эканлигини билдириб деди: " Ризохон ҳокимият тепасига келгач, ҳукуматда учта исломий тамойил бузилди яъни биринчидан ҳукмронлигида адолат зарурлиги, иккинчи тамойил-мусулмонарнинг ҳукмронга овоз бериш ва ўз тарафини белгиллаш эканлиги, уччинчидан исломий мамлакатнинг ажнабийларнинг аралашувидан мустақиллиги ва уларнинг мусулмонлар тақдириши назорат қилиш тамоийли.
Имом Хумайний /р.а/ шижоат ва кутилмаган ёндашув билан шоҳ тузумининг авторитар характерини монархия тамойили билан боғлаб Эронда монархияни парчалаб республика ташкил этишни талаб қилди. Монархия асосий эркинлик ва адолатга зид эканлигини таъкидлаб империя тузумининг сақланиб қолиши исломга, мусулмонларга ва Қуръонга хиёнат сифатида баҳолади ва бу борада қуйидагича фикр билдирди: " Монархия зулм, безорилик ва диктатурга тенг. Император тузумига рози бўлиш Исломга , Қуръонга, мусулмонларга ва Эронга хиёнат бўлиб унга ҳар қандай ном билан рози бўлган ҳар бир киши рад этилади.!