Гаагадаги Халқаро Судда сионистик режим босқинчилиги тўғрисидаги дело кўриб чиқилмоқда
(last modified Tue, 20 Feb 2024 11:06:05 GMT )
феврал 20, 2024 16:06 Asia/Tashkent
  • Гаагадаги Халқаро Судда сионистик режим босқинчилиги тўғрисидаги дело кўриб чиқилмоқда
    Гаагадаги Халқаро Судда сионистик режим босқинчилиги тўғрисидаги дело кўриб чиқилмоқда

Гаага шаҳридаги Халқаро Суд БМТ Бош Ассамблеясига Исроил режими босқинчилининг ҳуқуқий оқибатлари бўйича маслаҳат хулосасини бериш мақсадида йиғилишлар ўтказмоқда.

19-февралдан бошлаб Халқаро Суд Фаластин ишғолининг ҳуқуқий оқибатларини ўрнаниш мавзусида 6 та йиғилиш ўтказади. Гаага шаҳридаги Тинчлик саройида бир ҳафта давом этадиган ушбу тарихий учрашувларда 52 та давлат иширок этади.

БМТ Бош Ассамблеяси 2022 йил декабрида Хадқаро Суддан Исроил режимининг босиб олинган ҳудудлардаги сиёсати ва амалиётларининг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида мажбурий бўлмаган маслаҳат хулосасини тақдим этишни сўради.

Бу эса Исроил режимининг ишғол делоси бўйича тергов бошланиши билан Жанубий Африка ҳукумати ушбу режим устидан халқаро судга шикоят қилгани ортидан сўнги ҳафталарда кўриб чиқиладиган иккинчи иш бўлади.Суд ниҳоятда сионистик режимнинг Ғазодаги геноцид ва жиноятларини тўхтатишни талаб қилди.

Куни кеча Фаластин вакиллари сўзга  чиққанида, фаластинликлар ўз даллиларини тақдим жтгани ортидан 51 давлат ва 3 ташкилот- Араб давлатлари лигаси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Африка Иттифоқи ҳайаъти олдида чиқиш қилади. 15 нафар халқаро судя якуний ҳукм чиқарилгунга қадар ушбу ишни кўзати боради ва кўриб чиқади. Исроил режими  1967 йилги урушда Ғарбий Соҳил, Шарқий Қуддус ва Ғазони ишғол қилди.

Фаластиннинг юридик гуруҳи ҳам фаластинлик вакиллари сионитик режим ишғоли ноқонуний эканини таъкидламоқда чунки халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларини бузган  деб эълон қилди. 

Улар шунингдек Исроил режими Фаластин ерлари ва ҳудудларидан катта қисмини аннекция қилиб ер ишғол қилиш тақиқини бузди фаластинликларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини бузди ва Фаластин халқига ирқий камситиш ва апартеид тизимини жорий қилди деб таъкидламоқда.

Халқаро Суднинг мажлиси эса Ғарбнинг Исроил реими қўллаб-қуввтлаш сиёсатига қарши бўлган АҚШ ва Европадаги жамоатчилик фикрива мустаил Фаластин тарафдори гуруҳлари босимининг натижасидир.

Гаага суди

 

Жанубий Африка мамлакатининг сионистик режимга қарши шикояти бўйича бу режим томонидан геноцид қилиш ва уларнинг БМТ қарорарини бузиш масаласига алоҳида урғу берди. Исроил режими бошлиқлари халқаро қонунлага эътибор бермай Шарқий Қуддусда тўсиқ девор қуришди. Минглаб фаластинликларнинг ерлари ва  уйларини босиб олиб уларни ўзлаштириб олиш орқали Ғарбий Соҳил ва Ғазода сионистик аҳоли пунктларини ривожлантиришди.

Ушбу ҳақиқат яъни сионистик режим ва унинг етакчилари ҳеч қачон халқаро резолюция ва қонунларга амал қилмагани ва фаластинликларга қарши ҳарбий тажовузлар ва ноқонуний ҳаракатларини амалга ошириш учун барча имкониятлардан фойдаланиши демакдир.

Эслатиб ўтамиз жорий йилда /2004/ Гаагааги Халқаро Суд маслаҳат  хулосасида босиб олинган Шарқий Қуддус ва Ғарбий Соҳилнинг бир қисмини ажратиб турувчи сионстик режимнинг тўсиқ девори  ноқонийдир ва бу тўхтатилиши керак деб эълон қилди.

Гаагдаги Халқаро суднинг маслаҳат хулосаси эса сионистик режимдан уни амалга ошириш талаб қилинганида самарали бўлиши мумкин, акс ҳолда  кейинги йиллар тажрибаси шуни кўрсатки бу босқинчи режим етакчилари АҚШ ва Ғарбнинг дастак ва кўмаги билан  ўзларининг ноқонуний ҳаракатларини давом эттиришмоқа ва БМТ ва унга алоқадор институлариниг резолюциясига аҳамият бермадилар.

Ислом мамлакатининг фаластинликлар ва уларнинг  талабларини қўллаб-қувватлашда бирлашиши ва бу мамлакатларнинг бир қисмининг сионистик режим билан муроса қилиш жараёнини тўхтатиши Тел-авив режимини БМТ қарорларии бажаришга мажбурлаши мумкин бўлган сабаблардан ҳисобланади.