март 16, 2024 17:18 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 10 -17 март кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Доҳада Ўзбекистон ва Қатар ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди

 

  • Тожикистон президенти Ўзбекистон Бош вазири бошчилигидаги делегациясини қабул қилди

 

  • Ўзбекистон ва БАА етакчилари телефон орқали суҳбатлашди

 

  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари Афғонистон муваққат ҳукумати расмийлари билан мулоқот қилди

 

  • Нью- йоркда Танзила Норбоева Эроннинг Хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича вице-президенти билан учрашди

 

  • Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева илк бор БМТ минбарида нутқ сўзлади

 

  • Наврўз байрамида ўзбекистонликлар 4 кун дам олади

 

  • Эронлик фуд-блогер Ўзбекистон миллий ошхонасининг жозибадорлигини очиб берди.

 

  • Ўзбекистон президенти Қозоғистон бош вазирини қабул қилди

**

 

Доҳа шаҳрига борган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жасим Ол Соний билан мулоқот қилди.

 Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-канали га таяниб Кун сайтининг хабар қилишича,  "Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жасим Ол Соний жаноби олийлари билан бугун Доҳа шаҳрида учрашишдан мамнунмиз" деб ёзган Бахтиёр Саидов.

Бвахтиёр Саидов ва Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жасим Ол Соний учрашувида Ўзбекистон ва Қатар раҳбарлари томонидан эришилган барча келишувларнинг ўз вақтида ҳаётга татбиқ этилиши кўриб чиқилди, кенгайиб бораётган икки томонлама муносабатлар кун тартиби муҳокама қилинди ва иқтисодий ҳамкорликни янада бойитишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўтган йилнинг декабр ойи бошида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Доҳа форумида иштирок этди, шунингдек, Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жасим Ол Соний билан музокаралар олиб борди. 

Унда Ўзбекистон ва Қатар  савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий дипломатияни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

**

Имомали Раҳмон ва Абдулла Арипов 

 

Кеча Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегациясини

Имомали Раҳмон Ўзбекистон делегациясининг Душанбега ташрифи ҳамкорлик истиқболларини белгилаш нуқтаи назаридан муҳим эканини, шунингдек сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги дўстона алоқалар жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади. 

Кун сайтига кўра, Ўзбекистон Бош вахири Абдулла Арипов Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ўртасидаги очиқ ва ишончли мулоқот мамлакатлар ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. 

 2022 йил июн ойида Ўзбекистонда олий даражада бўлиб ўтган учрашув доирасида тарихий ҳужжат – Абадий дўстлик ва иттифоқчиликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги декларация қабул қилингани ва бошқа муҳим келишувлар икки биродар халқ манфаатларига тўла жавоб беришини қайд этди. 

Раҳмон ва Ўзбекистон делегацияси учрашувида савдо-иқтисодий, сармоявий, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда янги лойиҳаларни изчил амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

***

Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди

Спутник сайтининг хабар қилишича Ўзбекистон президенти БАА президентининг таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, фаолиятида катта муваффақиятлар, дўст Амирликлар халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Ўзбекистон ва БАА етакчилари бутун мусулмон олами учун муқаддас бўлган муборак Рамазон ойининг бошлангани билан ҳам бир-бирини самимий табриклашди.

“Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик бугунги кунда юксак даражага чиққани катта мамнуният билан қайд этилди”, — дейилади хабарда.

2023 йил якунига кўра ўзаро савдо ҳажми 20 фоизга ошди. Ўзбекистонда Амирликлар сармояси иштирокида 300 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда, қўшма лойиҳалар портфели 4 миллиард доллардан ошди.

**

Бахтиёр Саидов ва Толибон расмийлари

 

Кеча Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Кобул шаҳрига ташрифи давомида Афғонистон муваққат ҳукуматининг бир қанча мансабдор шахслари билан учрашув ўтказди.

Кун сайтининг хабар қилишича. "Кобулга ташрифимиз чоғида Афғонистон муваққат ҳукуматининг бир қанча мансабдор шахслари – бош вазир в.б. Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд жаноби олийлари, бош вазир ўринбосари в.б. Мавлавий Абдул Салом Ҳанафий жаноби олийлари, бош вазир ўринбосари в.б. Мулла Абдул Ғани Бародар жаноби олийлари, ташқи ишлар вазирлиги в.б. Мавлавий Амир Хон Муттақий жаноби олийлари, ички ишлар вазири в.б. Халифа Сирожиддин Ҳаққоний жаноби олийлари, савдо ва саноат вазири в.б. Нуриддин Азизий жаноби олийлари билан учрашувлар ўтказдик", — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Ўзбекистон ва Толибон расмийлари музокараларичоғида ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди. Иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ишбилармон доиралар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

***

Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Нарбаева ва  Эроннинг Хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича вице-президенти Энсиё Хазалий

 

Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Нарбаева Нью-йоркда Эрон Ислом Республикасининг Хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича вице-президенти Энсиё Хазалий билан учрашди.

Спутник сайтининг Ўзбекистон Сенатига таяниб хабар қилишича, Ўзбекистон ва Эрон хотин-қизлар ташкилотлари ўртасида амалий ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Хабарга кўра, Нью-Йоркда амалий ташриф билан бўлиб турган Олий Мажлис Сенати раиси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Нарбаева Эрон Ислом Республикасининг Хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича вице-президенти Энсиё Хазалий билан учрашди.

“Илмий муассасалар ўртасида оила ва хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик қилиш ҳамда Ўзбекистон ва Эроннинг етакчи олий таълим муассасаларида талаба қизлар учун алмашинув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга келишиб олинди”, — дейилади хабарда.

Эрон ва Ўзбекистон расмийлари учрашувида икки томонлама ҳамкорлик доирасида хотин-қизлар ташкилотлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди.

"Бу борада уларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий-маърифий ҳаётдаги иштирокини ошириш, жамиятдаги ижтимоий мавқеини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни қўшма лойиҳалар асосида бирлаштириш истиқболлари кўриб чиқилди", — дея қўшимча қилинган хабарда.

Қайд этилишича, олий даражадаги, шунингдек, икки давлат ҳукуматлари ва парламентлари ўртасидаги фаол ўзаро алоқалар мамлакатлар аёллари ўртасидаги ҳамкорлик учун муҳим платформа яратмоқда.

**

Танзила Норбоева Нью-Йорк шаҳридаги БМТ бош қароргоҳида чиқиш қилди.

Қалампир сайтининг Ўзбекистон Сенатига таяниб хабар қилишича,  Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессиясида иштирок этиб, қатор ташаббусларни илгари сурган.

БМТ Аёллар ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё бўйлаб аёлларнинг 10,3 фоизи ўта қашшоқликда яшайди. 2030 йилга бориб Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун камбағалликка барҳам беришдаги муваффақият 26 баравар тезроқ бўлиши керак.

Шу боис, анжуманда бутун дунё ҳукуматлари, фуқаролик жамияти ташкилотлари, экспертлар ва фаоллар аёлларнинг қашшоқлигини тугатиш ва гендер тенглигини оширишга ёрдам берадиган ҳаракатларни ишлаб чиқиш ва инвестицияларни жалб қилиш масалаларига эътибор қаратмоқда.

Танзила Норбоева 68-сессияда Марказий Осиё минтақаси ва Озарбайжон номидан сўзга чиққан. У бугунги кунда мамлакатларнинг савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаол ривожлантираётгани, қўшма сармоявий лойиҳалар амалга оширилаётгани, гендер тенгликни таъминлаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар яратилганини таъкидлаб, ҳамкорлик бўйича умумий ёндашувларни маълум қилди ва қатор ташаббусларни илгари сурган.

"Хусусан, камбағалликни қисқартириш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш учун  БМТнинг “Иш ўринларини яратиш ва ижтимоий ҳимоя глобал акселератори” доирасида глобал даражада аёллар ва қизларни ҳимоя қилиш бўйича самарали чоралар кўриш, ўқув дастурлари ва ўқитиш услубларига, шунингдек, STEM-таълимига, айниқса, қишлоқ жойларда гендер ёндашувини жорий этиш  таклиф этилди", дейилади хабарда.

**

Наврўз байрами

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 22 декабрдаги тегишли фармони асосида Наврўз байрамида Ўзбекистон фуқаролари 4 кун дам оладилар.

Қалампир сайтининг хабарига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 22 декабрдаги тегишли фармони асосида, 2024 йилги Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олади.

Хабарга кўра, 

қуйидаги кунлар дам олиш куни саналади:

21-март – пайшанба (Наврўз байрами);

22-март – жума (барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);

23-март – шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);

24-март – якшанба (одатий дам олиш куни).

**

Эроннинг машҳур фуд-блогер Ҳамид Сепиднам

 

Эроннинг машҳур фуд-блогер Ҳамид Сепиднам Ўзбекистонга ташриф буюриб, ўзбек миллий ошхонасининг жозибадорлигини очитб берди.

Аниқ сайтининг хабар қилишича, Mr.taster тахаллуси билан танилган блогернинг ташрифи Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси Туризм қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Эронлик фуд -блогер Ҳамид Сепиднамнинг Instagramда 1,9 миллион, Tik Tokда 600 минг, Facebookда 513 минг ва You Tubeда 108 минг обуначиси бор. Унинг видеоларини Tik Tokда 67 миллион, Instagramда эса 14 миллион киши томоша қилган. Озиқ-овқат блоггери ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларида яшайди ва ишлайди.

Mr.taster Ўзбекистоннинг гастрономик сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишга кўмаклашишга қарор қилди ва ташриф давомида, масалан, байрамона таомлар, жумладан, сумалак, самса, самарқанд нонлари, шурпа ва бошқа деликатесларни тайёрлаш жараёнларини суратга олади.

Инфотур 19 мартгача давом этади ва мр.тастер Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм  миллий таомлари билан яқиндан танишишга вақт топмоқчи.

**

Ўзбекистон президкентиШавкат Мирзиёев 15 март куни Қозоғистон Республикаси янги бош вазири Олжас Бектенов бошчилигидаги ҳукумат делегациясини қабул қилди

Спутник сайтига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон  бош вазири Олжас  Бектановни ушбу лавозимга тайинлангани билан самимий қутлади ва фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Мазкур учрашувда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги шерикликни янада кенгайтириш, президентларнинг бўлажак учрашувига тайёргарлик, ўзаро товар айирбошлашни ошириш ва мавжуд тўсиқларни бартараф этиш чораларни муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларида муҳим йўналишлар бўлган инвестиция, саноат, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий инфратузилма лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси Ўзбекистонга ташрифи 14-15 март кунлари бўлиб ўтмоқда.

Ёрлиқ