июн 02, 2024 14:26 Asia/Tashkent
  • Эртага Имом Хумайний /р.а/ реҳлатларининг 35- чи йиллига тўғри келади
    Эртага Имом Хумайний /р.а/ реҳлатларининг 35- чи йиллига тўғри келади

Эртага 14 хурдод /3-июнь/ Ислом Инқилобининг буюк раҳбари Имом Хумайний /р.а/ реҳлатларининг 35 йиллигига тўғри келади.

Айтиш керакки  ҳижрий-шамсий 1357-йил қиш фаслида милодий 1979-йил февраль) Ислом Инқилоби ғалаба қознганидан  бир неча йиллар аввал раҳматли Имом Хумайний ўзининг маърифтли позицияларини Паҳлавий  монархиясига, сиоинтик режимнинг босқинчилигига ва буюк шайтон АҚШ бошчилигидаги глобал зўравонлик позициялаига қарши  эълон қилди ва буни Эрон халқи мамнуният билан кутиб олди ва бу масала бутун дунёни лол қолдирди.

Жорий йил эса Ислом Инқилобининг буюк асосчиси вафотининг  35 йиллиги /эртага 14 хурдод/ ва Имом роҳил /раҳматли имом/ бошчилигдаги 15-Хурдод қўзғолонининг 61-йиллиги нишонланади. Бу саналар эса Исломий Эрон халқи яқинда мамлакат шимоли-ғарбида рўй берган вертолёт ҳалокатида президент Иброҳим Раисий ва унинг бир гуруҳ юқори мартабали ҳамроҳларининг шаҳид бўлгани муносабати билан мотам тутгани билан бир пайтга тўғри келмоқда.  Шу туфайли бутун Исломий Эроннинг шу кунлар ва 14 ва 15 хурдод санаси арафасида ғамхўр амалдорлар ҳамда Ислом Инқилоб асосчиси   билан айригани суносабатида аввалги йиллардан кўпроқ қайғу ва мотамига сабаб бўлди.

Эрон халқи қарашидан Имом Хумайний /р.а/  ҳамиша Эрон ва Ислом олами масалаларидан хабардор куршачи ва мутафаккир эди. Шу сабабдан ўлимидан 35 йил ўтгач, Имом Хумайний /р.а/ нинг ижтимоий , маданий, диний ва сиёсий фикрлари Ислмо Инқилобининг бурилиш йўлини ёртишда давом этмоқда.

Ислом динининг қайта тикланиши ва мусулмонларнинг уйғониши ҳамда диний ўзликни қайта тиклашни Имом Хумайний /*р.а/ фикрлари нуқтаи назаридан Ислом Инқилобининг энг асосий ва муҳим ютуқларидан бири сифатида билиш керак. Имом Хумайний /р.а/ Эрондаги шоҳнинг бузуқ ва авторитар тузумига қарши собит эди. Ҳеч қачон таҳдидлар, сурун ва  ва қатағонлардан қўрқмади. Чунки у инқилобчи деган ҳақиқий тушунчага ишонган. Бу хусусият Эронда бугунги кунда глобал моделга айланган буюк ўзгаришларга олиб келди.

Имом Хумайний

 

Нафаат Эрон халқининг тақдирни ўзгартирди балки инқилобий ҳаракатлар ўлини ва исломий уйғонишнинг оммавий оқимини, хусусан босиб олинган  Фаластин ҳудудларини белгилаб берган модел албатта.

АҚШ эса Эрон Ислом Инқилоби  ғалаба қозонган пайтдан бошлаб санкциялар, фитналар ва турли баҳоналар келтириб, Эронга душман бўлишига ҳаракт қилди  ва бу вавтда у Эронга қарши коалиция тузиш орқали Ислом республикаси тузуми ва инқилобий ҳаракатанинг тараққиёти ва динамиклигини олдини олишга уринмоқда.

Эртага 14 -хурдод куни шундай бир взиятга кириб келмоқдаки,  Эроннинг ашаддий душманлари янги фитналар ва эронофобияни тарғиб қилиб,  исломга қарши янги фронт очган. Бироқ Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаийнинг ҳушёр раҳбарлиги ва халқнинг буюк шайтон яъни АҚШнинг фитналарига қарши қаршилик кўрсатиш сабабли улар ўз мақсадларига эриша олмаган.

 Эрон халқи эса Имом Хумайний /р.а/ хотирасини ва Ислом Инқилобининг буюк меъмори ва Эрон Ислом республикаси асосчисининг юксак ғояларини шундай бир вақтда улуғламоқдаки,  худди шундай мустаҳкам ирода ва инқилобнинг олий раҳнамоси таъбири билан айтганда, " иродалар урушида" ёруқ келажак умиди билан " босиб ўтган шарафли йўл" йўналишида инқилобнинг иккинчи қадамини қўйишга бел боғлаган.

Шу сабабдан Эронда Ислом Инқилобининг ғалаба қозониши дунёнинг эрксевар халқлари учун илҳом манбаи сифатида, хусусан исломий давлатлар ўртасида жаҳон сиёсий  ҳаракатларининг диққат  марказида бўлди  ва бугунги кунга қадар, қирқ йил ўтгач у турли мамлакатларда инқилобий ҳаракатларни илҳомлантиришда давом этмоқда. Имом Хумайний /р.а/ сиёсий фикрларининг  глобаллашуви ҳамда ислом Инқилоби адолат ва ҳақиқатга интилаётганини дунёга кўрсатди. Раҳматли Имом мусулмон халқи, ислом оламидан марҳум ва мазлум халқлар орасида огоҳлик ва кенг огоҳликни ошириб, аслида уларда мардлик ва жасорат руҳини, қаршилик кўрсатиш руҳини ярата олди. Худди Фаластин халқи  ва қаршилик гуруҳлари сўнгги ойларда худди шу  ёндашув билан ишғолчи сионистик режими ва унинг тарафдорлари хусусан АҚШнинг ваҳшиёна ҳужумлари ва қирғинининг янги босқичига қарши қаттиқ туриб олгани ва босинчиларни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ босим остида қўйишганидек.

Имом Хумайний /р.а/нинг ана шу фикрлари ва Инқилоб ғалабаси сабаб,  сўнгги 40 йил ичида Исломий Эрон зўравонва такаббур душманларининг душманлик сиёсатига дуч уелмоқда.

Ўтган 40 йил ичида АҚШ санкциялар, фитналар ва турли баҳоналар қўллаш орқали Эронга душмналик қилмоқчи бўлди ва бу вақтда у Эронга қарши коалиция тузиш орқали Ислом республикаси  тузуми ва унинг инқилобини олдинга силжишини олдини олиша ҳаракат қилмоқда.  Эрон халқи Ислом Инқилоби олий раҳнамосининг ақл -заковатлари нурида  зўравон тузумларга қарши туради,  Имом Хумайний /р.а/нинг инқилобий фикрларига таянган ҳолда,  шу тарзда бу йўлни давом эттирмоқда ҳамда  бу руҳ ва кўрсаткичлар мавжуд экан ҳеч бир куч Эрон халқига зарар етказа олмайди.

Ёрлиқ