Гулшани Озодий-Али Акбар (1280-1353 ҳижрий-шамсий)
-
Гулшани Озодий-Али Акбар (1280-1353 ҳижрий-шамсий)
Гулшан номи билан машҳур бўлган Али Акбар Озодий, ёзувчи, журналист,тадқиқотчи ва шоир бўлиб, асли Язд шаҳридан бўлган хуросонлик тожир Муҳаммад ё Бемонали номли кишининг фарзанди дир.
Гулшанннинг отаси Машҳадда дунёга келган ва Турбати Ҳайдарияда вояга етиб, 27 ёшида оламдан кўз юмган. Гулшан Озодий 1319 йилда Турбати Ҳайдарияда дунёга келди . 5 ёшида мактабга борди ва форс ва араб тилини чуқур ўргана олишга бошлади. 7 ёшида бўлганида уни отаси вафот қилди. Ундан кейин тижоратга юз тутди ва 14 ёшлигида табиий ва фитрий ҳиссиёти жиҳатидан шеър ва шоирликга юз келтирди.
16 ёшлигида мухбирликни бошлади ва сиёсат олами билан танишиб, демократик партияси аъзоси бўлди.
Ниҳоят Гулшан 1352 ҳижрий –шамсий йили оламдан кўз юмди.
Гулшан 100лаб қисқа мақолаларга қўшимча, ўтган 12 аср давомидаги Хуросон шоирларининг тазкираси бўлган "Гулшани адаб" китобини ёзган. Ушбу китобнинг уччинчи жилди ҳам Хуросннинг 100 йил давомидаги шеърияти номини олган ва бу минтақанинг 14 аср давомидаги шоирлар ҳол аҳволи ва фаолиятига бағишланган.
Гулшаннинг бошқа асари ҳам ижтимоий ва адабий мазмундаги 3 мақоладан иборат. Уни шеърлар тўплами ҳам 5 минг байтдан иборат бўлиб 1332 ҳижрий шамсий йилида чоп этилган.
Шоҳлар ҳаёти борасидаги достонлари Теҳронда чоп этилган.
Яна сафарнома шаклидаги "Чи дидем ,чи шунидем" китоби
Форс тили дастурлари.
Шунингдек Шоҳони ворунбахт ( бахтсиз подшоҳлар) Ҳаким Низомий Ганжавийнинг "Махзануласрор" китоби вазнида таълиф этган.
Уни яна бошқа маснавийси Гулшани шавқ номида бўлиб, Ҳаким Низомий Ганжавийнинг "Ҳафт пайкар"достони вазнида ёзилган.
Монии Машҳадий (913 ҳижрий қамарий йил)
Монии Машҳадий нақош,шоир ва хаттот ва ҳунар аҳли эди.
У Мозандарон аҳлидан бўлиб, Амир Алишер Навоий даврасида Машҳад ва Ҳиротда яшаган. Отаси ҳам косасозлик корханаси соҳиби бўлган.
У ҳам биринчидан косагарликга машғул бўлган ва косаларни безатиш ва ҳар қандай нақш- нигор билан нақошлик қиларкан. Ундан кейин шеър ва шоирликга юз келтирган. У Султон Ҳусейн Мирзо Бойқаро фарзанди Абуҳасан Мирзо хизматига кирди ва уни мадҳ қилувчилардан бирига айланди.
Ниҳоят у 913 ҳижрий –қамарий йилда ўзбеклар томонидан Машҳад шаҳрида ўлдирилди. Уни шеърлар девони кўпроқ ғазал қолабиидадир.