ШОҲЖАҲОН
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i9697-ШОҲЖАҲОН
Қудсий бир неча вақт ўткандан кейин Хуросон ҳокими Ҳасанхон Шомлу даъвати билан Ҳиротга борди. Қайтганидан кейин 20 ёшли ўгли Муҳаммад Боқирнинг ўлганидан хабар топти ва унинг вафотига бағишлаб ушбу қасидани ёзди.
(last modified 2018-08-22T17:48:38+00:00 )
декабр 01, 2016 13:26 Asia/Tashkent
  • ШОҲЖАҲОН
    ШОҲЖАҲОН

Қудсий бир неча вақт ўткандан кейин Хуросон ҳокими Ҳасанхон Шомлу даъвати билан Ҳиротга борди. Қайтганидан кейин 20 ёшли ўгли Муҳаммад Боқирнинг ўлганидан хабар топти ва унинг вафотига бағишлаб ушбу қасидани ёзди.

Шеър маъноси:

Қудсий бир муддат ватан ғамини чекдинг бас, тур энди бошқа мамлакат ғам-азобини чекма. Бойқуш каби вайроналарда ва ҳумонинг қаноти остида ҳам турма. Агар ватанда жойинг тор бўлган бўлса, сафарга чиқ ...

Қудсий ҳижрий қамарий 1042 йили баъзи маълумотларга кўра, ҳижрий қамарий 1042 йили Шоҳжаҳоннинг дарборига йўл олди. Шоҳжаҳон унга Маликушшуаро лақабини берди. Қудсий бир қасиданинг бошида ушбу матлабни қайт қилди:

Шеър маъноси:

Эй қалам хурсанд бўл, шодликдан сўзла, қиблаи дин ва соҳибқироннинг таъриф қил...

Шоҳжаҳон албатта ушбу қасидани тақдирлади. Унинг дастури билан шоирга 2 минг рупия маблағ ва баъзиларнинг айтишича, шоирнинг вазнига тенг, яъни 5 минг 500 рупия тилло танга совға қилинди. Ҳамда  ойлик ҳақини ҳам аниқлади. Дарбордаги мансабдорлар ҳам унга турли тадбирлар уюштириб инъом беришди.

Қудсий иззатли бўлиб, мартаба топди ва охиргача подшоҳ ва шоирларнинг хизматида бўлди.

Олдин Маликушшуаро унвонига эга бўлган Абўтолиб Омлу бўлса, подшоҳ олдида Қудсийдан пастроққа турарди.

Қайд қилиш лозимки, Қудсий ўз замонининг мадҳия куйловчи шоирлардан бўлиб, сўзларининг сеҳрли, мазмунли ва тозалиги жиҳатидан тенгсиз эди. Образли ва маъноли шеърлар ёзиши борасида Ироқ ва Хуросон шоирларидан олдинда турарди. У кўплаб қасида ва маснавийлар ёзган, аммо ғазаллари қисқа ва мазмунлироқдир. Қудсий қасидаларининг аксариятини  Имомларга бағишлаган.

Қудсий ҳижрий -қамарий 1056 йил 8- рабеъуссоний ойида вафот этди. Кейинги йилларда Қудсий суякларини тўплаб,  Машҳад шаҳрига олиб келиб кўмишган.

Каффош Хуросоний – Рамазонали (.... – ҳижрий шамсий 1314)

Рамазонийнинг тахаллуси Каффош бўлиб, Хуросоннинг машҳур шоирларидан ҳисобланди. У Машҳад шаҳрида яшади. Яхши саводли бўлмаса ҳам, яхши шеърлар ёзди. У бошқалар миннатини чекмаслик учун кафшдўзлик касби билан шуғулланди ва ушбу касбдан ўзига Каффош  тахаллусини  танлади.

Шеър маъноси:

Каффош кафш тикиш учун кўзига юз марта игна  нешини қабул қилади. Лекин бу нокас инсонлар миннатидан  оқ юзларни қора қилишдан яхшидир.

Айтишларича Каффош янги тизимни ўрнатиш замонида аскарлар уйига борди ва у ерда 8 йил аскарларнинг оёқ кийимларини тикиш билан машғул бўлди.

У бир марта Сабзаворга ҳам сафар қилди ва бир кечани уйғоқ ўтказиш учун Асрор лақаби билан машҳур бўлган. Ҳожи Малик Ҳодий Сабзаворийнинг қабрига борди. У ерда набераси Зиёулҳақ Малик Ҳодийнинг дийдорига мушарраф бўлишни мақсад қилди. Зиёулҳақ ходимларига унинг обкелишини буюрди.

Каффош 1314 йили Машҳад шаҳрида вафот этди. Вафот қилган кечаси ўғлига қараб шундай деди: Бу кеча мени оёқларимни қибла томонга қараб қўй.

Каффошга шўҳрат берган қасида Қудс вилоятининг ички  вазияти  ёмон бўлгани борасида ёзган “Ё Имом” радифли қасидасидир.

Шоирнинг бошқа асарларидан икки мухаммас “Дуонома” ва “Нафриннома”-га тўхтатиш мумкин.

Ушбу шеър унинг машҳур “Ё Имом Ризо” қасидасидандир.

Шеър маъноси:

Имом Ризо, ҳамма яширинчи сирлар ошкор бўлди. Яна икки йилдан кейин ўз текинхўрларингдан гунбазнинг сақлаш факрида бўл. Сен менинг сўзимни эшшит. Сиёвул ошхонада ишласа, ундан эҳтиёт бўл ва уни жойига қўй, эй Имом Ризо.