Шифоланган
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i9793-Шифоланган
Муҳаммад Ҳишматий. Машғулот: студент. Касаллик: Эпилепсия Яшаш жойи: Кирмоншоҳ вилоятининг Сунқур шаҳри.
(last modified 2018-08-22T13:18:39+00:00 )
декабр 03, 2016 10:13 Asia/Tashkent
  • Шифоланган
    Шифоланган

Муҳаммад Ҳишматий. Машғулот: студент. Касаллик: Эпилепсия Яшаш жойи: Кирмоншоҳ вилоятининг Сунқур шаҳри.

У Сунқур шаҳри атрофидаги Бовилд қишлоғида яшайди ва деҳқончилик билан кун кечиради. Қаварган қўллари ва қуёшда куйган юзи унинг иш ва ҳаётида азоб ва заҳмат чекканидан далолат беради. Унинг бағридаги яшири ғам бутун вужудини қамраган эди. Унинг 20 ёшли ўғли Муҳаммад эпилепсия касаллигига мубтало бўлган эди. Шамдек эриб кетаётган ўғлининг чеҳрасига қараган вақт унинг ҳам вужуди оташда куйгандек бўларди. Букасаллик ранжидан ҳаёт боғчасининг қуриган ва пажмурда хаттидакидек оғир нафасларини олиб уларни алам билан чиқарган бечора Муҳаммад уяқунсиз кўзларини ноаниқ ва қоронғу келажакка қаратган эди. Кетма-кет бошоғриқлар Муҳамадни оғир вазиятга солган эди. Шунга қарамасдан бу қийинчиликлар Муҳаммадни дарсларни тарк этишга ундай олмади. Кўплаб дшифокорлар Муҳаммаднинг касалини ўргандилар. Барча анализлар ва тадқиқотлар унинг миясида оғир эпилепсия касаллиги борлигини аниқлаган эди. Муҳаммад болалигидан дунё лаззатидан муҳрум эди, у учун ҳамма яхшиликлар бегона эди, ҳатто бир табассум ҳам... шаҳар шифокорлари уни танирдилар ва уни даволашга ожиз эдилар. Дори-дармонларнинг барчаси Муҳаммад учун фойдасиз эди. У ўз қарорини қабул қилди. Барча табиблардан умидини узди ва олиа аъзоларига Машҳад шаҳригабориб, Имом Ризо (а)ни зиёрат қилиш ниятида эканлигини айтди. Ота-онаси у билан ҳамдил эдилар. У ўз умидини имомидан, дардмандлар ва ҳожатмандлар имоми, ўз даргоҳида бирор кишини ноумид қиламаган ғариблар ва бекаслар имомидан сўрайди. Ҳижрий-шамсий 1374 йил обон ойининг 13 кечаси у Имом Ризо ҳарамини зиёрат қилди. Ҳарамнинг сафоли муҳити унинг ғам кўз ёшлари тўкилишига сабаб бўлди. Ярим тунгача кўз ёш туккан Муҳаммаднинг кўзлари чарчоқдан юмила бошлади. Дардли кўз ёшлардан сўнг унинг уйқуси келди ва у ухлади. Шу чоғ у туш кўрди ва тушида оқ кийим кийган руҳоний бир киши келиб унинг ёнига келиб, "Сен мия саратонига дучор бўлгасан, чоршанба куни соат 3да пўлатдан ясалган панжара ёнига кел ва мендан шифоингни олгин", деди. Муҳаммад уйқусидан ўйғонди, юрагининг уриши шиддатлашди, кўрган туши фикрларига шўнғиди. Кечаси Машҳад шаҳрига келиб тўхтаган меҳмонхонага бориб ётди. Ваъда берилган кун ва соатда у муттаҳарҳарамга келди ва пўлад зирҳга яқинлашди ва бир четда ўтирди. Азобланган қалбидаги ҳожатларини баён этаркан кўзёшлари юрагидаги ғамларини чиқара бошлади. Яна ўша руҳоний кишини кўради ва у Муҳаммадга "тургин, тургин, тургин", дейдилар ва Муҳаммад ул зотга тура олмайман дея жавоб қайтаради. Шу пай ул зот муборак қўлларини Муҳаммаднинг бошига қўядилар ва уни турғазадилар ва икки ракъат шукр зиёрат намози ўқишни буюрадилар. Муҳаммад кўзини очди, бутун бадани титради, ажиб бир ҳиссиётни сезди, гўё зулматдан нурга етгандек. Атрофидаги бутун борлиғ у учун маъно касб этди. Умрида ранж ва азобдан бошқа бирор хотираси бўлмаган Муҳаммад ўзида янги кучни ҳис этди, Алоҳга ҳамду сано айтди, "Инна маъал усри юсран" оятини қайтарарди ва Имом иноятига раҳмат дерди. Ва Имомга ишонч билан шукр саждасини келтирди.