Шифо лаззати
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i9796-Шифо_лаззати
Бу хабарни эшитиши билан кўз олдини зулмат қоплади. Дунё қоп-қоронғу эди гўё. Лаблари кўкариб, томоғи қуриди. Тили айланмай, дудуқланиб қолганди. Вужудини совуқ тер босди. Беихтиёр тиззаларига муштлай бошлади. Қорнида чидаб бўлмас бир оғриқ сезиб, ғужанак ҳолатда пиллапояга чўкди. Бошини чангаллаб, ўкириб юборди: Фотима! Фотима!
(last modified 2018-08-22T13:18:39+00:00 )
декабр 03, 2016 10:17 Asia/Tashkent
  • Шифо лаззати
    Шифо лаззати

Бу хабарни эшитиши билан кўз олдини зулмат қоплади. Дунё қоп-қоронғу эди гўё. Лаблари кўкариб, томоғи қуриди. Тили айланмай, дудуқланиб қолганди. Вужудини совуқ тер босди. Беихтиёр тиззаларига муштлай бошлади. Қорнида чидаб бўлмас бир оғриқ сезиб, ғужанак ҳолатда пиллапояга чўкди. Бошини чангаллаб, ўкириб юборди: Фотима! Фотима!

Фотимани охирги маротаба кўргани лавҳаси зеҳнида жонланди. Фотима иситмада куярди. Ёноқлари лов-лов ёнар, лаблари кўкарган. Фаришта мисоли оппоқ либосда эди. Боши устидаги экранда юрагининг уриши намоён .Ажабо, бу экранда ҳаёт билан  ўлим курашини яққол кўриш мумкин.

Аёлнинг кўзлари жовдирар, у йиғилган барча қариндошлардан кўра жигаргўшаси, Фотимасининг соғайишини илтижо қилар. Тасаввурида ҳазин бир манзара жилваланарди: Қолин гиламнинг қип-қизил гулларини юзига "Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун" ояти ёзилган қора мато қоплаган. Бир томонда, ҳалво, мева ва хурмо, иккинчи томонда эса гулдонда ўз тароватини йўқотиб пажмурда бўлган гуллар.

Қора матонинг ўрта қисмида чорчубага олинган Фотиманинг портрети. Ҳамма йиғлар, Фотиманинг акси эса кулиб турар, меҳмонларни ўйчан нигоҳ ила кузатиб турарди.

Фотиманинг сўник нигоҳи болаликдан бирга ўсган Сиддиқа учун чидаб бўлмас даражада оғир эди.У ўрнидан туриб хонадан ташқарига чиқдида, осмонга кўз тикди. Тун ҳар қачонгидан кўра зулумотлироқ эди.

Сиддиқанинг қалбини чўнг бир дард исканжага олган, юзларини кўз ёш селоби ювар, ногаҳон жонининг қаъридан даҳшатли ўкирик портлаб чиқди.

Сиддиқанинг фарёдларини эшитган онаси ва бошқалар унинг бошига югуришди...

Ҳушдан кетган Сиддиқа  онасининг бағрида ором топди. Уни зудлик билан касалхонага олиб боришди. Унинг юзини катта-катта тер доналари қоплаганди.

Касалхонада  тезда жарроҳлик қилишди. Кутилмаган ҳаяжон зарбидан Сиддиқанинг  томири ёрилиб, миясига қон қуйилган эди...

Дераза ортида томчилаётган ёмғир Сиддиқанинг қалбига тароват бахш айлаш ўрнига уни озурда айларди. Осмон гумбурлади. Гўё у момақалдироқ садоси ила шод-хуррамлик қасрларини ер билан яксон айларди. Ташвишлар Сиддиқа вужудини омбур мисоли буровга олган.

Хонага кирган она қизининг бу аҳволини кўриб,  қўрқув- таҳлика исканжасида Сиддиқани бағрига босди. Қизнинг бадани ўт-оловда ёнар, кўзлари икки сўник шамни  эслатарди. У қақшаб-қалтирадида, бадани шох бўлиб, тишлари ғижирлаб кетди. Даҳшатга тушган она уни ҳушига келтириш учун овора.

Доимо Сиддиқанинг тутқаноғи тутган лаҳзаларда она бояқиш ўлиб-тириларди.

Онаизорнинг узоқ уринишларидан кейин Сиддиқа ўзига келдида томоғига тиқилган фарёдни озод этди:

"Нега жонимни олиб, мени тинчитмайсан, Худойим? Эй Худо, кошкийди жонимни тезроқ олиб мени бу азобдан қутқарсанг эди..."

Сиддиқа мототсиклнинг зарб билан келиб Фотимага урилгани ва Фотиманинг жон узиш талвасасини ўз кўзи билан кўрган ўша лаҳзаларни сира-сира унутолмасди..........

Бошини онаизорининг тиззасига қўйган Сиддиқа Имом Ризо (а) воситасида Аллоҳдан шмфо истаб илтижо қиларди: " Парвардигорим, чидаб бўлмас бошоғриқдан қутулиб, ҳаётнинг лаззатларини татиб кўрсам эди...." Замон ва маконга таллуқли бўлган табиб беморга шифо бахш айлаши учун Сиддиқани уйқу элтди.

Мавло унга шифо лаззатини  бахш этди. Умрининг охиригача унутиб бўлмас ажиб бир ҳаловатни туйди.

Сиддиқанинг нафақат чидаб бўлмас бош оғриғи, балки тутқаноғи ҳам тузалди.

Шифокорларнинг хулосасига кўра Сиддиқа эндиликда соғ-саломатдир.