Президент сайловида 88% сайловчи овоз берди
(last modified Mon, 05 Dec 2016 08:12:31 GMT )
декабр 05, 2016 13:12 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти сайловида
    Ўзбекистон президенти сайловида

Ўзбекистон ҳудудида овоз бериш тонг соат 06:00да бошланиб кеч соат 20:00 да якунланди.

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти сайловида сайловчиларнинг 87,83%и иштирок этди, деб хабар қилди сайлов участкалари беркитилганидан кейин Республика МСК матбуот хизмати.Бугун 4 декабр куни бўлиб ўтган сайловда овоз бериш маҳаллий вақт билан тонг соат 06:00 да бошланиб кеч соат 20:00 да якунланди. Сайловни қонуний тан олиш учун етарли бўлган 33% сайловчилар овози маҳаллий вақт билан соат 11:00 да жамланган эди. Марказий Сайлов комиссияси эълон қилган 20,429 миллион жами сайловчилардан 17,942 млн нафари овоз беришда иштирок этган. Бу сайловчиларнинг 87,83% ни ташкил қилди. Европа мамлакатлари, Миср ва АҚШда жойлашган Ўзбекистон ваколатхоналарида овоз бериш давом этмоқда. Тошкент вақти билан соат 20:00да Ўзбекистоннинг чет элдаги сайлов участкаларида 87,9 % сайловчилар, яъни 1,416 млн киши овоз беришган. Ўзбекистон ичида эса, сайловда Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилояти аҳолиси сайловда энг фаол иштирок этган. Ушбу вилоятларда овоз берган сайловчилар сони 88 %дан юқори бўлди. Айни дамда сайлов комиссияси тўпланган овозларни ҳисобламоқда. МСК хабарига кўра, сайловнинг дастлабки натижалари 5 декабр эрталаб, якуний натижалари эса, соат 16:00 да эълон қилинади.

Ёрлиқ