декабр 06, 2016 12:17 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ШҲТ Бош котиби Рашид Алимовни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ШҲТ Бош котиби Рашид Алимовни қабул қилди

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев 5 декабрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси раҳбари, ШҲТ Бош котиби Рашид Алимовни қабул қилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни кузатиш бўйича ШҲТ вакилларининг хулосалари тўғрисида фикр алмашдилар.

Рашид Алимов Ўзбекистон Президенти сайлови мамлакатда демократик жараёнларни янада ривожлантириш борасида муҳим қадам бўлганини таъкидлади.

Ўзбекистон раҳбари ШҲТ кузатувчиларига очиқ, эркин ва демократик шароитларда ўтказилган сайлов кампанияси давомида амалга оширган самарали ишлари ва якуний хулосалари учун самимий миннатдорлик билдирди.

Томонлар ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.

Ёрлиқ