Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди
(last modified Mon, 19 Dec 2016 14:27:18 GMT )
декабр 19, 2016 19:27 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга ҳамдардлик сўзлари билдирилган телеграмма йўллади. 

Ўзбекистон раҳбари ўз мактубида Туркиянинг Кайсери вилоятида содир этилган ва кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган террорчилик ҳаракати муносабати билан Туркия раҳбарияти ва бутун халқига чуқур таъзия билдирган.

Ўзбекистон президенти нобуд бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини изҳор қилган.

Эслатиб ўтамиз, 17 декабрь куни  маҳаллий вақт билан соат 08:45да Эржиес Университетига кираверишда содир этилган портлаш оқибатида 13 киши ҳалок бўлиб, 56 киши жароҳат олди

Ёрлиқ