Зокиржон Алматов коррупцияга қарши курашади
декабр 21, 2016 15:08 Asia/Tashkent
Зокиржон Алматов коррупцияга қарши курашади
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари генерал-полковник Алматов Зокиржон Алматович Коррупцияга қарши комиссия раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда бир неча манбалар хабар берди. Зокиржон Алматов Тошкент шаҳрида 1949 йилда туғилган. Ички ишлар органларида 1971 йилдан бери хизмат қилган. 1991 йил 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири этиб тайинланган. 2005 йилда эса истеъфога чиқарилган.