Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда терроризм таҳдидини олдини олишга қодир
Россиянинг стратегик ўрганишлар институти Марказий Осиё бўйича ўрганишлар бўлими раиси Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти бу мамлакатда терроризм таҳдидини олдини олишга қодир деб хулоса чиқарди.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Россиянинг стратегик ўрганишлар институтининг Марказий Осиё бўйича бўлими раиси Дмитрий Александров Ўзбекистоннинг янги сайланган президентини терроризмга қарши кураш олиб боришига тўхталиб, Мирзиёев бу мамлакатнинг собиқ президенти Ислом Каримов сиёсатларини давом эттиради деб таъкидлади.
Александров шунингдек, қасамёд қилиш маросимида Шавкат Мирзиёевнинг сўзлаган нутқига ишора қилар экан, у сўзлаган нутқида халқ ва элталар ўртасида дўстлик ва тинчликни сақлаш ҳамда ўзаро муносабатларни кучайтириш зарурлигини таъкидлади деб қўшимча қилди.
Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти террорчилик ва экстремистик фаолиятларни кенгайишини олдини олиш учун бор куч қудрати билан саъй ҳаракат қилади деб таъкидлади Дмитрий Александров.