Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўзгарди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i12265
ИИВ раҳбари сифатида фаолият юритиб келган Адҳам Аҳмадбоев президент маслаҳатчиси лавозимига ўтказилди
(last modified 2025-07-14T11:50:13+00:00 )
Январ 04, 2017 12:51 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири э
    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири э

ИИВ раҳбари сифатида фаолият юритиб келган Адҳам Аҳмадбоев президент маслаҳатчиси лавозимига ўтказилди

ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири этиб Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Абдусалом Азизов тайинланди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.Хабарда айтилишича, 2013 йилдан буён ИИВ раҳбари сифатида фаолият юритиб келган Адҳам Аҳмадбоев президент маслаҳатчиси лавозимига ўтказилган. Абдусалом Азизов 2006-2008 йилларда "Ўзнефтмаҳсулот" бош директори, 2008-2009 йилларда Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, 2009-2016 йилларда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.