Шавкат Мирзиёев Эрон халқи ва давлатига ҳамдардлик изҳор этди
-
Шавкат Мирзиёев
Бугун Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга йўллаган мурожаатида, Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжонийни вафоти муносабит билан Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари, Эрон президенти , давлати ва халқига тасаллият билдирди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев ўз мурожаатида қуйидагича ёзган: Эрон ислом жумҳуриятининг буюк диний -сиёсий шахсияти, Эрон тузуми салоҳиятини ташхислаш кенгаши раиси Ҳазрат Оятуллоҳ Рафсанжонийнинг вафот этганидан биз чексиз қайғудамиз. Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний Эрон халқининг энг машҳур шахсиятлари ва намояндаларидан ҳисобланади ва халқаро миқёсида ҳам нуфузли ва катта эътиборга эга сиёсатчи эди. У бутун умрини ўз мамлакатининг ривожланиши ва тараққиёти йўлида ўтказди ва сарфлади.
Мирзиёев шунингдек ушбу мурожаатида, 1993 чи йили Оятуллоҳ Рафсанжонийни Ўзбекистонга ташрифи жуда яхши эсимизда. Ул зот Ўзбекистон ва Эроннинг ҳозирги алоқалари ва муносабатларининг асосичиси эди ва икки мамлакат ва икки халқ ҳамкорликларини мустаҳкамлаш учун катта ҳисса қўшди деб айтди.
Ўзбекистон президенти шунингдек ушбу мусибатли лаҳзаларда яна бир бор сиз жаноб Руҳоний ва Эроннинг дўст халқига чуқур тасаллият изҳор этаман.Чин дилдан билдирилган ҳамдардлигимни марҳум Рафсанжоний аҳли- оиласига етказишингизни сўрайман деб изҳор этди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳам Тошкентдаги Эрон элчихонасига бориб, Эрон халқи ва давлатига ҳамдардлик билдириб, Оятуллоҳ Рафсанжоний хотираси дафтарини имзолади.