Январ 16, 2017 19:43 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев 14 январь куни
    Шавкат Мирзиёев 14 январь куни

Шавкат Мирзиёев мажлис иштирокчиларига мурожаат қилиб, уларга муҳим ва оғриқли саволлар билан юзланди

Шавкат Мирзиёев 14 январь куни бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида Молия вазирлиги фаолиятини қаттиқ танқид остига олди, деб хабар беради nuz.uz.Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистонни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда республика ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга бағишланган кенгайтирилган мажлисида Ўзбекистон президенти мажлис иштирокчиларига мурожаат қилиб, уларга муҳим ва оғриқли саволлар билан юзланди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида Молия вазирлигининг собиқ раҳбари Рустам Азимовни ҳам танқид қилди, деб хабар берди Sputnik мухбири."Республика ҳукуматининг аксарият топшириқлари белгиланган муддатларни қўпол равишда бузган ҳолда бажарилмоқда. Иш сифати ҳам кўпгина ҳолларда оқсамоқда. Шундай бўлса ҳам, уларнинг ўзига ишончи осмон даражада баланд.

14 январь куни бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мутасадди вазирлик ва ташкилот раҳбарларининг фаолиятларига танқидий баҳо берди.

Жумладан, давлат раҳбари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари Ғуломжон Ибрагимовдан қатор муаммолар бўйича изоҳ талаб қилди.

14 январь куни бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш давомида қўлга киритилган ютуқлар билан бир қаторда камчиликларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда "Новости Узбекистана" хабар қилмоқда.Хабарда билдирилишича, йўл қўйилган хатолар ва камчиликлар, ташаббуссизлик учун айрим раҳбарлар уларни бартараф этиш ҳамда республика иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларни янада жадал ривожлантириш бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни самарали ижросини таъминлашда шахсан жавобгар эканликлари ҳақида огоҳлантирилдилар. Мажлисда Шавкат Мирзиёев "Ўзнефтмаҳсулот" раиси Бахтиёр Султонов ўз вазифасидан четлатилишини маълум қилди.

14 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда республика ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев сўзга чиқди ва турли соҳалардаги бир қатор муҳим камчиликлар ҳақида сўз юритди. 

"Барчамиз сўзсиз тушунамизки, иқтисодий ислоҳотлар ва ижтимоий ўзгаришларни муваффақиятли амалга ошириш иқтисодий ва молиявий органларнинг самарадорлигига боғлиқ. Улар яқин ва узоқ истиқболда мўлжалланган, мамлакатимиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга доир стратегик вазифаларни нафақат ишлаб чиқиш, балки амалга оширишни таъминлашлари зарур". 

Шу ўринда Шавкат Мирзиёев бундан бир неча йил олдинги ҳукумат мажлисида иқтисодиёт вазирлиги ва унинг собиқ раҳбари Ғуломовнинг фаолияти қаттиқ танқид қилинганини ёдга солди. 

"Ҳукумат мажлисида Иқтисодиёт вазирлиги республиканинг бошқа вазирлик ва идоралари учун локоматив вазифасини бажара олмаётгани таъкидланган эди. Афсуски, бугун очиқ айтиш керак, Иқтисодиёт вазирлиги шу вазифани ҳалигача бажармади". 

Ёрлиқ