Шавкат Мирзиёевнинг яқин орада Қозоғистонга расмий ташриф билан бориши кутилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i15058-Шавкат_Мирзиёевнинг_яқин_орада_Қозоғистонга_расмий_ташриф_билан_бориши_кутилмоқда
Кутилаётган ташриф янги сайланган давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ўз лавозимига киришганидан сўнг Қозоғистонга амалга оширадиган биринчи расмий ташрифи бўлади
(last modified 2025-12-18T06:25:15+00:00 )
феврал 23, 2017 13:35 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёевнинг яқин орада Қозоғистонга расмий ташриф билан бориши кутилмоқда

Кутилаётган ташриф янги сайланган давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ўз лавозимига киришганидан сўнг Қозоғистонга амалга оширадиган биринчи расмий ташрифи бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев яқин вақт ичида Қозоғистонга расмий ташрифни амалга оширади. Бу ҳақда 23 февраль куни Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги икки ёқлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 16-йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбой Раматов маълум қилди.

Кутилаётган ташриф янги сайланган давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ўз лавозимига киришганидан сўнг Қозоғистонга амалга оширадиган биринчи расмий ташрифи бўлади. Расмий ташриф икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг янги босқичга чиқишига замин яратади. Бўлиб ўтган йиғилиш кутилаётган ташрифга пухта тайёргарлик кўриш имконини бериши таъкидлаб ўтилди.