Ўзбекистон Саудия Арабистони билан савдо ва инвестицион соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантирмоқчи
март 10, 2017 20:50 Asia/Tashkent
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида 9 март куни Саудия Арабистони элчиси Абдураҳмон бин Абдуллоҳ аш-Шая билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда
Кун.ўз сайтига кўра, суҳбат давомида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ҳамкорликни, аввало савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболларига урғу берилди.
«Турли даражаларда бўлажак икки томонлама учрашувлар жадвали ва кун тартиби бўйича ҳам фикр алмашилди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Ёрлиқ