Ўзбекистон сиёсий бошпана бериши билан халқаро миқёсида обру- -эътиборини кучайтирмоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i16058-Ўзбекистон_сиёсий_бошпана_бериши_билан_халқаро_миқёсида_обру_эътиборини_кучайтирмоқчи
Экспертларга кўра, Ўзбекистон давлати чет эл фуқароларига сиёсий бошпана беришни бошлаши билан халқаро миқёсида ўз рейтингини янада мустаҳкамлашга интилмоқда.
(last modified 2026-03-18T07:10:06+00:00 )
март 16, 2017 19:15 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон давлати чет эл фуқароларига
    Ўзбекистон давлати чет эл фуқароларига

Экспертларга кўра, Ўзбекистон давлати чет эл фуқароларига сиёсий бошпана беришни бошлаши билан халқаро миқёсида ўз рейтингини янада мустаҳкамлашга интилмоқда.

Марказий Осиё масалалари эксперти Ҳусейн Асубалиев Форс ахборот агентлиги мухбирига берган интервьюсида, Тошкент давлати хорижий фуқароларга сиёсий бошпана бериш қарорига келгани  Ўзбекистон давлати обру -эътиборини халқаро миқёсида янада мустаҳкамлашга қаратилган деб қўшимча қилди.

Унга кўра, март ойининг аввалида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Президенти девони фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони (pdf)да Президент девонининг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизматига қатор вазифаларни юклади.

Конституциянинг 93-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари белгиланган бўлиб, 22-бандга кўра, у «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига ва сиёсий бошпана беришга оид масалаларни ҳал этади».