Президент Афғонистон билан топшириш тўғрисидаги битимни ратификация қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i16648-Президент_Афғонистон_билан_топшириш_тўғрисидаги_битимни_ратификация_қилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 март куни “Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси ўртасидаги топшириш тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида”ги қонунга имзо чекди. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар бермоқда.
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
апрел 03, 2017 13:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев
    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 март куни “Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси ўртасидаги топшириш тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида”ги қонунга имзо чекди. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси қонунни 2017 йилнинг 16 февраль куни қабул қилди ва Сенат ҳужжатни 2017 йилнинг 28 март куни тасдиқлади.

Битим Тошкентда 2016 йилнинг 17 октябрь куни имзоланганди.

Ҳужжат Ўзбекистон ва Афғонистон Ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Комилов ва Салоҳиддин Раббони томонидан имзоланган.