Ўзбекистонда 40 миллиард кубометр табиий газ қазиб олинди
Россиянинг «ЛУКОЙЛ» компанияси Ўзбекистонда 40 млрд. кубометр газ қазиб олди. Бу ҳақда Кун.ўз сайти хабар қилган.
Таъкидланишича, газнинг тахминан 82 фоизи Бухоро вилоятидаги Хаузак-Шоди ва Қувачи-Олот ҳудудларида қазиб олинган.
ЛУКОЙЛ Ўзбекистонда иккита йирик сармоявий лойиҳани амалга оширмоқда - «Қандим-Хаузак-Шоди» ва «Жануби-Ғарбий Ҳисор».
ЛУКОЙЛ’нинг таъкидлашича, Хаузак конида газ қазиб олиш 2007 йилда бошланган. 2011 йилда эса компания Ғарбий Шоди қисмини ишга туширди.
Маълумот учун, «ЛУКОЙЛ» компаниясининг Ўзбекистон иқтисодиётига сармоялари ҳажми 4,6 млрд АҚШ долларидан ошиб кетди. Бундан ташқари, «ЛУКОЙЛ» қуввати йилига 8,1 млрд куб. м. газ бўлган Қандим газни қайта ишлаш мажмуасини қуриш ишларида иштирок этмоқда.