Тошкентда ерости силкинишлари сезилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i17284-Тошкентда_ерости_силкинишлари_сезилди
Тошкент вақти билан 04:04 да Афғонистон шимолида, Ҳиндикуш тоғларида 4,7 магнитудали зилзила юз берган
(last modified 2026-04-16T06:15:02+00:00 )
апрел 18, 2017 05:21 Asia/Tashkent
  • Тошкентда ерости силкинишлари сезилди
    Тошкентда ерости силкинишлари сезилди

Тошкент вақти билан 04:04 да Афғонистон шимолида, Ҳиндикуш тоғларида 4,7 магнитудали зилзила юз берган

Тошкентда 18 апрель, сешанба кунига ўтар кечаси соат 04:04 атрофида ерости силкинишлари сезилди.

Европа-Ўртаер сейсмология маркази маълумотларига кўра, Тошкент вақти билан 04:04 да Афғонистон шимолида, Ҳиндикуш тоғларида 4,7 магнитудали зилзила юз берган.

АҚШ Геология хизмати ва Германиянинг GFZ маркази маълумотлари бўйича, зилзила магнитудаси 5 га тенг. Қозоғистоннинг СОМЕ хизмати магнитудани 5,6 га тенг деб баҳолаган.

Зилзила оқибатида жабрланганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.