Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 20 ҳамкорлик ҳужжат имзоланади
Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи давомида 20та ҳужжат имзоланади
Ўзбекистон етакчисининг Хитойга ташрифи давлат ташрифи мақомига эга бўлиб, ташриф давомида томонларнинг савдо ва инвестиция соҳасидаги муносабатлари муҳокама қилинадиТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистон президентининг шу йилнинг май ойи ўрталарида Хитойга амалга оширилиши мўлжалланган ташрифи давомида 20та ҳужжат имзоланиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири ташқи ишлар вазири Жавлон Ваҳобовнинг сўзларига таяниб.Ташқи сиёсат маҳкамаси вакилининг сўзларига кўра, ташриф давлат ташрифи мақомига эга бўлиб, ташриф давомида томонларнинг савдо ва инвестиция соҳасидаги муносабатлари муҳокама қилинади. Шунингдек, хавфсизлик, маданий-гуманитар соҳадаги масалаларга ҳам эътибор қаратилади.
Ҳужжатлар 20та атрофида бўлади. Улар орасидан бизнинг ва Хитой томонининг хўжалик юритувчи субъектлари, корхоналари ўртасида тузиладиган кўплаб тижорат шартнома ва келишувлари ўрин олган. Дастурда ХХР раиси, Давлат кенгаши аъзолари ҳамда етакчи давлат корхоналари, йирик молиявий-иқтисодий ташкилотлар раҳбарлари билан юқори даражадаги музокаралар ўтказиш кўзда тутилган", — деди у.Учрашув ва музокаралардан ташқари Ўзбекистон президентининг "Бир камар — бир йўл" анжуманида иштирок этиши режалаштирилган. ХХР раҳбарияти томонидан олға сурилган ушбу тамойил, айниқса, Буюк Ипак йўли иқтисодий камарини яратиш ғояси Ўзбекистон томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланган, деб таъкидлади Ваҳобов.