Ўзбекистонга ЕХҲТнинг Низоларнинг олдини олиш бўйича маркази директори келди
Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, минтақа муаммолари ва бошқа мавзулар ташкилот кун тартиби нуқтаи назаридан муҳокама қилинди
TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Низоларнинг олдини олиш бўйича маркази директори Марсел Пешко билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, минтақа муаммолари ва бошқа мавзулар ташкилот кун тартиби нуқтаи назаридан муҳокама қилинди.Мамлакатда қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада чуқурлаштиришдан томонлар манфаатдор эканлиги эътироф этилди.