«Бир макон — бир йўл» форуми йиғилиши бошланди, Шавкат Мирзиёев унда чиқиш қилади
(last modified Mon, 15 May 2017 07:06:56 GMT )
май 15, 2017 12:06 Asia/Tashkent
  • Бир макон — бир йўл
    Бир макон — бир йўл

Пекинда Хитой халқ республикаси раиси Си Жинпинг «Бир макон — бир йўл» форуми доирасида доира стол атрофидаги йиғилишни очиб берди.

Кун.ўз сайтига кўра, 29 давлат раҳбарлари йиғилиш ўтказиладиган саройга етиб келишган ва йиғилиш бошланишидан олдин суратга тушишган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев йиғилишда чиқиш қилиши кутилмоқда.

Йиғилиш матбуот учун ёпиқ режимда ўтади. Муҳокамалар якунида давлатлар раҳбарлари биргаликда суратга тушишади ва ишчи тушлик ўтказилади.

Ёрлиқ