Шавкат Мирзиёев «Бир макон – бир йўл» халқаро форумида нутқ сўзлади
(last modified Mon, 15 May 2017 11:46:50 GMT )
май 15, 2017 16:46 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев «Бир макон – бир йўл» халқаро форумида нутқ сўзлади
    Шавкат Мирзиёев «Бир макон – бир йўл» халқаро форумида нутқ сўзлади

Мирзиёев: Ипак йўли чорраҳасида жойлашган Ўзбекистонга барчанинг қизиқиши ортиб бормоқда

Пекин шаҳрида «Бир макон – бир йўл» форуми 15 май куни ўз ишини давом эттирди. Бу ҳақда Спутник уз сайти хабар берди. Форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. 

Давлат раҳбари мазкур форумнинг аҳамияти, уни такомиллаштириш ва ривожлантириш масалалари ҳақида сўз юритди. Ўз нутқида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларидаги ривожланиши ҳамда  бугун кунда Республикада хорижий саромялар учун яратилган қулайликлар ҳақида гапирди. Шунингдек президент, қадим замонларда Хитойдан Европа ва Форс кўрфази мамлакатларигача етиб борган Буюк ипак йўлининг инсоноят тарихида тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. “Буюк ипак йўли нафақат ҳудудлар ўртасида савдо-сотиқ алоқаларини, балки давлатлар ва қитъалар  ўртасида ахборот алмашувини таъминлашга хизмат қилган, янги маҳсулотлар ва қишлоқ хўжалиги экинлари тарқалишида,  маданий қадриятларнинг ривожланишида муҳим восита вазифасини бажарган ва шу тариқа цивилизациялараро мулоқот учун шарт-шароитлар яратилган”, — деди Шавкат Мирзиёев ўз нутқида.


Ушбу тарихдан келиб чиққан ҳолда, бугун Хитойда бўлиб ўтаётган “Битта белбоғ – битта йўл” форуми ҳам ҳозирги замонда дунё мамлакатлари орасида иқтисодий ҳамкорликни янада кучайтириш, савдо ва инвестициялар учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек туризм, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади, деди Мирзиёев. Президент, шунингдек, Ўзбекистон Буюк Ипак йўли чорраҳасида қулай жойлашгани, замонавий транспорт ва коммуникация тизимларига эга бўлгани туфайли турли мамлакатлар ишбилармон вакилларининг унга қизиқиши ортиб бораётганини қайд этди. Эслатиб ўтамиз, “Битта белбоғ – битта йўл” форумида иштирок этиш учун дунёнинг 110 мамлакатидан 1200 нафар вакиллар келган. Улар орасида 29 мамлакат раҳбарлариҳам бор. Форум бугун ўз ишини якунлади.