Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимидан озод этилди
(last modified Tue, 30 May 2017 06:38:54 GMT )
май 30, 2017 11:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимидан озод этилди
    Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси Шоюнус Ғозиев, унинг ўринбосарлари Файзулла Абдуазимов ва Қўчқор Тоғаев, шунингдек, ҳарбий ҳайъат раиси Раҳимжон Обидов лавозимларидан озод этилди

Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлис Сенатининг 27 май куни очилган ўнинчи ялпи мажлисида сенаторлар бир нечта қарорлар қабул қилди. Жумладан, Олий суд раисини ва унинг ўринбосарларини лавозимидан озод этиш тўғрисида, деб хабар берди ЎзА.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси Шоюнус Ғозиев, унинг ўринбосарлари Файзулла Абдуазимов ва Қўчқор Тоғаев, шунингдек, ҳарбий ҳайъат раиси Раҳимжон Обидов лавозимларидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси лавозимига Козимжон Комилов судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, беш йил муддатга сайланди, шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг раиси лавозимидан озод этилди.

Унинг ўринбосарлари этиб Холмўмин Ёдгоров  – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига, Баҳодир Деҳқонов – маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига, Бахтиёр Исаков ўн йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

Ёрлиқ