Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 500 миллион доллар кредит ажратади
(last modified Thu, 01 Jun 2017 14:21:54 GMT )
июн 01, 2017 19:21 Asia/Tashkent
  • Осиё тараққиёт банки
    Осиё тараққиёт банки

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) директорлар кенгаши Ўзбекистон қишлоқ жойларида уй-жой қурилиши учун 500 млн. доллар кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди, ОТБ хабарига асосан.

ОТБ маълумотига кўра, молиялаштириш 3 та ўзбек банклари (Ипотека, Миллий ва Қишлоқ қурилиш банклари) ҳамда "Қишлоқ қурилиш инвест" давлат инжиниринг компанияси орқали амалга оширилади. Молиялаштириш дастурини 5 йилда амалга ошириш мўлжалланган.2011 йил август ойида ОТБ Ўзбекистонга қишлоқ жойларда уй қурилишни қўллаб қувватлаш учун 500 млн доллар кредит ажратилган эди. 2011-2015 йиллар давомида 4 маротаба пул ўтказишлар натижасида қишлоқ ҳудудларда 41,5 мингта уй-жойлар қурилган.

ОТБ ҳисоботида бугунги кунда қишлоқ жойларда Ўзбекистон аҳолисини уйлар билан таъминлашга катта эҳтиёж мавжудлиги қайд этилган. Уй-жойлар сотиб олувчилар сони мавжуд бўлган уйларга нисбатан 4 баравар кўпдир. ОТБ мутахассислари фикрига кўра, ҳозирги кунда Россиядан ишчи муҳожирлар пул жўнатмаларининг ҳажми камайиши оқибатида Ўзбекистон ҳукумати қишлоқ ҳудудларни ривожлантириш ва маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Жумладан, кичик бизнес эгалари, ўқитувчилар ва шифокорлар қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар билан таъминлаши учун ёрдам берилмоқда.