ТИВда Қирғизистон элчиси қабул қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i19234-ТИВда_Қирғизистон_элчиси_қабул_қилинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон элчиси билан учрашув ўтказилди
(last modified 2018-08-22T17:50:55+00:00 )
июн 02, 2017 18:37 Asia/Tashkent
  •  ТИВда Қирғизистон элчиси қабул қилинди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон элчиси билан учрашув ўтказилди

2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг жорий масалалари муҳокама қилинди ҳамда турли даражалардаги бўлажак Ўзбекистон-Қирғизистон учрашувларининг жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.