Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби 10 июнь куни Самарқандга келади
июн 07, 2017 14:17 Asia/Tashkent
Шавкат Мирзиёев ва БМТ бош котиби Самарқандда учрашади
Кун.ўз сайтига кўра, бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби шанба, 10 июнь куни Самарқандга келади. У Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиши режалаштирилган.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш 8 июнь куни Марказий Осиё давлатлари бўйлаб сафарини бошлайди: у Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонга боради.
Бош котиб шанба куни Самарқандга келади ҳамда мамлакат раҳбари билан учрашади. Куннинг иккинчи ярмида эса Гутерриш Нукусга бориб, Орол денгизидаги кемалар қабристонига ташриф буюриши режалаштирилган.
Ёрлиқ