июн 07, 2017 14:17 Asia/Tashkent
  • Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби
    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби

Шавкат Мирзиёев ва БМТ бош котиби Самарқандда учрашади

Кун.ўз сайтига кўра, бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби шанба, 10 июнь куни Самарқандга келади. У Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиши режалаштирилган.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш 8 июнь куни Марказий Осиё давлатлари бўйлаб сафарини бошлайди: у Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонга боради.

Бош котиб шанба куни Самарқандга келади ҳамда мамлакат раҳбари билан учрашади. Куннинг иккинчи ярмида эса Гутерриш Нукусга бориб, Орол денгизидаги кемалар қабристонига ташриф буюриши режалаштирилган.

Ёрлиқ