Самарқандда Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби билан учрашди
(last modified Sat, 10 Jun 2017 08:25:07 GMT )
июн 10, 2017 13:25 Asia/Tashkent
  • Самарқандда Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби
    Самарқандда Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби

10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг учрашуви бўлди

Бу ҳақда Кун.ўз сайти ЎзА га таяниб хабар берди. Президент юқори мартабали меҳмонни мамлакатга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон БМТ ва унинг ташкилотлари билан ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашини таъкидлади. 

Антониу Гутерриш Президент Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни халқ фаровонлигини юксалтириш борасида муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этди. 

Учрашувда Ўзбекистон билан БМТ ва унинг ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар, жумладан, Орол фожиасининг экологик оқибатларини юмшатишга доир масалалар муҳокама этилди. Глобал хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш, ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал этиш масалалари кўриб чиқилди. 

Ёрлиқ