Ўзбекистон сафарда Эрондан мағлуб бўлди
(last modified Mon, 12 Jun 2017 19:14:39 GMT )
июн 13, 2017 00:14 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон сафарда Эрондан мағлуб бўлди

"Озоди" стадионида кечган баҳс 2:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди. 

Ўзбекистон терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг 8-турида сафарда Эронга қарши майдонга тушди. "Озоди" стадионида кечган баҳс 2:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди. 

Дастлаб Сардор Азмун ўйиннинг 23-дақиқасида ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 5-дақиқадаси Маъсуд Шожайи 11 метрлик зарбадан фойдалана олмади. Учрашувнинг асосий вақти тугашига 2 дақиқа қолганида Тареми мезбонларнинг якуний голига муаллифлик қилди. 

Шу тариқа Ўзбекистон 8-турдан сўнг 12 очко билан 3-поғонада қолди. Эрон эса 8та ўйинда 20 очко тўплаб, гуруҳдаги етакчилигини мустаҳкамлаб олди. Иккинчи ўринда бораётган Жанубий Корея терма жамаоси ҳисобида 13 очко ва 1та захира ўйини бор.