АҚШ Ўзбекистонга радиоактив материалларни ташиш таъминлаш учун юк транспорти берди
(last modified Fri, 16 Jun 2017 12:31:17 GMT )
июн 16, 2017 17:31 Asia/Tashkent
  • АҚШ Ўзбекистон
    АҚШ Ўзбекистон

АҚШ давлати Ўзбекистонга радиоактив материалларни хавфсиз ташишни таъминлаш учун махсус юк транспорти тақдим этди.

Транспортни топшириш маросими Ўзбекистон ядро физикаси институтида бўлиб ўтди.

Кун.ўз сайтига кўра, маросимда АҚШ элчихонасидаги экспорт ва чегаралар хавфсизлиги бўлими ҳамда АҚШ энергетика вазирлиги ҳузуридаги ядровий хавфсизлик миллий маъмурияти вакиллари иштирок этишди.

Махсус транспортнинг топширилиши радиоактив ва ядровий материаллар хавфини камайтириш бўйича АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорликка яна бир мисол ҳисобланади.

Ушбу транспорт эвазига Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича республика корхонаси зарарли моддаларни ташишнинг хавфсиз тури ёрдамида Ўзбекистон фуқароларини ҳимоялашдаги салоҳиятини оширди.