Ўзбекистон «ОДКБ»га қайта қўшилмайди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i20594-Ўзбекистон_ОДКБ_га_қайта_қўшилмайди
Ўзбекистон Халқаро коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига қайта аъзо бўлиш масаласини кўриб чиқмаяпти ва истиқболда ҳам бу масалани муҳокама қилиш режалари йўқ
(last modified 2018-08-22T13:21:17+00:00 )
июл 06, 2017 14:23 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон «ОДКБ»га қайта қўшилмайди
    Ўзбекистон «ОДКБ»га қайта қўшилмайди

Ўзбекистон Халқаро коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига қайта аъзо бўлиш масаласини кўриб чиқмаяпти ва истиқболда ҳам бу масалани муҳокама қилиш режалари йўқ

Ўзбекистон Халқаро коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига қайта қўшилмайди. Бу ҳақда кун уз сайти хабар берди.

«Ўзбекистон Халқаро коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига қайта аъзо бўлиш масаласини кўриб чиқмаяпти ва истиқболда ҳам бу масалани муҳокама қилиш режалари йўқ» — дея жавоб берди, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов шу масала бўйича 5 июлда бўлиб ўтган мулоқотда берилган саволга. Вазир Ўзбекистон ўзининг ҳеч қандай ҳарбий ёки сиёсий блокларга қўшилмаслик концепциясида содиқ қолишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, бу масала Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи вақтида ҳам муҳокама қилинмаганлигини қўшимча қилди.