Президент Наманган шаҳар ҳокимини ишдан олди
(last modified Mon, 10 Jul 2017 04:38:05 GMT )
июл 10, 2017 09:38 Asia/Tashkent
  • Президент Наманган шаҳар ҳокимини ишдан олди

Шавкат Мирзиёев Наманганда бўлган ишчи ташрифи давомида, Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинлади.

Спутник ахбророт агентлиги тарқатган хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев Наманганда вилоят раҳбарлари ва фаоллари билан учрашув ўтказди.

Бўлиб ўтган кенгаш давомида, фаолиятининг айрим йўналишларида хатога йўл қўйган, Наманган шаҳар ҳокими Баҳодир Бекхўжаевни ишдан олишга қарор қилинди, дейилган хабарда.

Шунингдек, Наманган вилояти ҳокимининг ишлаб чиқариш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжаликни ривожлантириш бўйича ўринбосари Тўлқин Дадабоев ҳам ўз лавозимидан озод этилди.

Наманган шаҳрининг янги ҳокими этиб Шавкатжон Абдуразаков тайинланди. Абдураззаков олдин Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида Департамент раҳбари вазифасида ишлаб келган.