Европа инвестиция банки билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
(last modified Tue, 11 Jul 2017 13:41:39 GMT )
июл 11, 2017 18:41 Asia/Tashkent
  • Европа инвестиция банки билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
    Европа инвестиция банки билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ТИВда Европа инвестиция банки вакиллари билан телеконференция ўтказилди

2017 йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги биносида Европа инвестиция банки вакиллари билан телеконференция бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Унда ташқи ишлар вазирлиги, молия вазирлиги, адлия вазирликлари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Бош прокуратура, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти экспертлари иштирок этишди. 

Тадбир давомида Ўзбекистон ҳудудида Европа инвестиция банкининг фаолияти тўғрисидаги ҳадли битим лойиҳаси мутахассислар томонидан моддама-модда кўриб чиқилди. Муҳокама якунларига кўра мазкур Битим лойиҳасини келишиш учун давлат ички жараёнларини амалга ошириш бўйича ишларни фаоллаштириш ва уни имзолашга тайёрлаш тўғрисида келишувга эришилди. Шунингдек, яқин вақт ичида мазкур Битим лойиҳаси бўйича музокараларнинг навбатдаги раундини ўтказиш ҳам келишиб олинди.