Ўзбекистон ва Қирғизистон авиация расмийлари Тошкентда парвозлар йўналишларини кенгайтиришни муҳокама қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i20874-Ўзбекистон_ва_Қирғизистон_авиация_расмийлари_Тошкентда_парвозлар_йўналишларини_кенгайтиришни_муҳокама_қилди
Қирғизистон делегациясига мамлакат транспорт ва йўллар вазири ўринбосари Гулмира Абдувалиева бошчилик қилди
(last modified 2018-08-22T17:51:22+00:00 )
июл 14, 2017 18:31 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон авиация расмийлари Тошкентда парвозлар йўналишларини кенгайтиришни муҳокама қилди
    Ўзбекистон ва Қирғизистон авиация расмийлари Тошкентда парвозлар йўналишларини кенгайтиришни муҳокама қилди

Қирғизистон делегациясига мамлакат транспорт ва йўллар вазири ўринбосари Гулмира Абдувалиева бошчилик қилди

     Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон авиация расмийларининг икки томонлама маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар берди Дарё уз сайти. Қирғизистон делегациясига мамлакат транспорт ва йўллар вазири ўринбосари Гулмира Абдувалиева бошчилик қилди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Иссиқкўлдаги халқаро аэропортга ҳаво қатновини йўлга қўйиш, Ўзбекистонда Қирғизистон авиакомпаниялари ваколатхоналарини аккредитациядан ўтказиш, парвозлар йўналишларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар авиация хавфсизлигини таъминлаш, авиация тизимини модернизация қилиш, кадрларни ўқитиш ва тайёрлаш соҳаларида тажриба алмашиш бўйича келишувга эришди.