“Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” ҳамкорлик кенгашининг 13-йиғилиши бўлиб ўтди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i21042-Ўзбекистон_Европа_Иттифоқи_ҳамкорлик_кенгашининг_13_йиғилиши_бўлиб_ўтди
2017 йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик кенгашининг 13-йиғилишида иштирок этди.
(last modified 2025-11-19T11:04:53+00:00 )
июл 18, 2017 19:37 Asia/Tashkent

2017 йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик кенгашининг 13-йиғилишида иштирок этди.

Йиғилиш бошланишидан аввал Хорватия Республикасининг Европа Иттифоқига қўшилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси, бир томондан, Европа ҳамжамиятлари ва уларга аъзо-давлатлар, иккинчи томондан, ўртасида шерикликни таъсис этувчи Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга Баённомани имзолаш маросими бўлиб ўтди.