Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Федерика Могерини билан учрашди
(last modified Wed, 19 Jul 2017 11:57:23 GMT )
июл 19, 2017 16:57 Asia/Tashkent

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, ЕИ Комиссияси вице-президенти Федерика Могерини билан учрашди

2017 йилнинг 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, ЕИ Комиссияси вице-президенти Федерика Могерини билан учрашди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан ўзаро алоқаларга оид қатор масалалар муҳокама қилинди ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган “Европа Иттифоқи-Марказий Осиё” вазирлар учрашувида кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Абдулазиз Комилов Федерика Могеринини шу йилнинг кузида Самарқанд шаҳрида БМТ раҳбарлигида ўтказиладиган Марказий Осиёда хавфсизликни ва барқарорликни таъминлаш муаммолари бўйича халқаро анжуманга таклиф этди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.

Ёрлиқ