Ўзбекистон ва Белоруссиянинг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликлари кенгаймоқда
(last modified Sat, 22 Jul 2017 13:10:25 GMT )
июл 22, 2017 18:10 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Белоруссиянинг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликлари кенгаймоқда
    Ўзбекистон ва Белоруссиянинг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликлари кенгаймоқда

Томонлар ҳарбий, ҳарбий-техник ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳалари, фавқулодда вазиятлар ҳақида огоҳлантириш ва уларни бартараф этиш, божхона идоралари ўртасида ўзаро алоқалар масалаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Беларус ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгашлари аппаратлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Бу ҳақда Форс ахборот агентлиги Тошкентдан хабар бермоқда. 

Ҳужжат Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудовнинг Беларусга амалий ташрифи давомида имзоланди. Маҳмудов Беларус Хавфсизлик кенгаши давлат котиби Станислав Зась билан учрашган.

Қатор куч маҳкамалари раҳбарияти иштирокида хавфсизлик кенгашлари аппаратлари вакилларининг икки томонлама маслаҳатлашувлари ҳам бўлиб ўтди. 

Томонлар ҳарбий, ҳарбий-техник ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳалари, фавқулодда вазиятлар ҳақида огоҳлантириш ва уларни бартараф этиш, божхона идоралари ўртасида ўзаро алоқалар масалаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди.

Виктор Маҳмудов ва Станислав Зась икки давлат хавфсизлик кенгашлари аппаратлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолашди. 

Ёрлиқ