Хитойликлар Андижонда цемент заводини қуришади
(last modified Sun, 23 Jul 2017 04:39:57 GMT )
июл 23, 2017 09:39 Asia/Tashkent
  • Хитойликлар Андижонда цемент заводини қуришади

Янги ишлаб-чиқариш объектининг умумий қиймати 203,9 миллион долларга баҳоланмоқда. Завод қурилиши Shangfeng-Bridge of Friendship ўзбек-хитой қўшма корхонаси томонидан амалга оширилади

Sputnik ахборот агентлигига кўра, Андижон вилояти Булоқбоши туманида 2019 йилнинг сентябрида йилига 1,2 миллион тонна портланцемент ишлаб чиқарадиган янги цемент заводи пайдо бўлади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Куни кеча, 20 июл куни Ўзбекистон президенти ушбу инвестициявий лойиҳанинг техник-иқтисодий параметрларини тасдиқлади.

Янги ишлаб-чиқариш объектининг умумий қиймати 203,9 миллион долларга баҳоланмоқда. Завод қурилиши Shangfeng-Bridge of Friendship ўзбек-хитой қўшма корхонаси томонидан амалга оширилади. 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда бешта йирик цемент заводи фаолият юритмоқда. Булар: "Қизилқумцемент", "Оҳангаронцемент", "Қувасойцемент", "Бекободцемент", Жиззах цемент заводи ва шунингдек қатор майдо корхоналар ҳам мавжуд. Уларнинг умумий қуввати йилига 9 миллион тоннадан ошади.